Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАҲАЛЛАЛАРДА ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

МАҲАЛЛАЛАРДА ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров Самарқандда давом этаётган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курсининг навбатдаги тингловчилари билан “Маҳалла раисларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашдаги ўрни” мавзусида машғулот ўтказди.

Мазкур ўқув-семинарларни ташкил этишдан мақсад мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни кенг тарғиб этишдир.

Ўқув-семинарда, шунингдек, маҳаллаларда ташкил этилаётган “еттилик тизими”нинг муҳим аҳамияти, ундаги ҳар бир масъулнинг маҳалладаги ўрни, асосий вазифа ва мажбуриятлари, маҳалла фаолиятини рақамлаштиришнинг аҳоли учун келтирадиган қулайликлари тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …