Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ – АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ – АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

Жорий йилнинг 5 февраль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳлари Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳрида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.

ъ

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. 

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилиб, тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …