Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Меросни асраб, келажак авлодларга етказиш – ҳамкорликнинг асосий мақсади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Мусулмон олами лигаси Бош котибининг ўринбосари, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби доктор Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Зайд ташриф буюрди. Меҳмон билан учрашувда Марказ директори Шовосил Зиёдов Ўзбекистонда исломий меросни ўрганиш, буюк алломалар асарларини тадқиқ ва тарғиб этиш борасида, шунингдек, жаҳон илмий жамоатчилиги …

Батафсил

Яссавия тариқати – ўтмиш ва келажакни боғловчи нур

11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳузуридаги Яссавийшунослик маркази ташаббуси билан “Самарқандда Яссавия тариқати намояндалари” мавзусида онлайн суҳбат ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов маъруза билан иштирок этди. Олим тадбир мазмунини қуйидаги сўзлар …

Батафсил

Татар ислом анъанасида мотуридия мактаби: Мерос ва замонавий аҳамият

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида теология магистри, Россия ислом университети тадқиқотчиси, шариатшунос эксперт ва имом сифатида фаолият юритаётган Айназ Зариповнинг татар уламолари орасида мотуридия ақидасининг тарқалиши мавзусидаги маърузаси тингланди. Таъкидланганидек, татар исломий анъаналари асрлар давомида ҳанафий фиқҳи, мотуридия ақидаси ва шаръий тасаввуф асосига қурилган бўлиб, ўзига хос бу моделни уламолар …

Батафсил

Илмий анъаналар ва янги истиқболлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Оксфорд университети профессори, тарихчи ва исломшунос олим, Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори доктор Фархан Низомий раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейи ва Имом Бухорий илмий меросига бағишланган экспозиция билан танишди. Уларга Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган илмий ва маърифий фаолият, нашр ишлари ва …

Батафсил

Юрт ободлиги йўлидаги бирдамлик тадбири

Обод ва озода юрт – тараққиёт тимсоли, унинг таровати ва гўзаллиги халқимизнинг эзгу анъаналари, жумладан, ҳашар орқали намоён бўлади. Тозалик, саранжомлик ва экологик муҳитни яхшилаш мақсадида мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашарлари кенг қамровда ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22–23 август кунлари Мустақиллик байрами арафасида хайрия ҳашарлари ўтказиш тўғрисидаги Қарори ижросини …

Батафсил

“Спорт – соғлигимиз кафолати”

Жорий ҳафта шу шиор остида Самарқанд вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Мусобақалар футбол, стол тенниси ва шахмат каби спорт турлари бўйича ўтказилиб, барча иштирокчилар ўртасида соғлом рақобат, дўстона муҳит ва юқори кайфият ҳукм …

Батафсил

Ислом илмлари ва маънавий қадриятлар – халқаро тадқиқотчилар назарида

Айни кунларда Марказда амалиёт ўтаётган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндорлари – Малайзия халқаро ислом университети профессори Шукрон ибн Абдураҳмон, Индонезиядаги Раден Интан ислом университети ўқитувчиси Даманҳури Армади илмий изланишлари тақдимотини ўтказди. Дастлаб малайзиялик меҳмон Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида меҳнат ахлоқи ва маънан етук иш кучини …

Батафсил

Шажарашуносликдан юксак илм сари: Махдуми Аъзам авлодлари изидан

Япониянинг Токио университети доценти, тарихшунос олим Яёи Каваҳара Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Махдуми Аъзам Даҳбедий ва унинг авлодлари: шажара ва силсила” мавзусида қўшма илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Изланишлар доирасида олима Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудидаги Махдуми Аъзам Даҳбедий ва унинг авлодлари билан …

Батафсил

Соғлом онг, соғлом жамият билан – бунёдкор келажак сари

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Хўжайли ва Тахиатош туманларида аҳоли ўртасида диний-маърифий йўналишда тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ушбу учрашувларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими У. Муҳаммадиев ҳам фаол иштирок этди. Маҳалла еттилиги аъзолари, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ва давлат идоралари ходимлари билан учрашувларда бу йўналишда амалга оширилиши …

Батафсил

Қурол эмас, қалам билан

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Пахтакор туманида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида маърифий учрашув ташкил этилди. Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Г.Нормуродова, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бош мутахассиси Ч.Мирзаева, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Ж.Жумаев, марказ илмий ходими Б.Маҳмудов, …

Батафсил