Home / МАҚОЛАЛАР (page 89)

МАҚОЛАЛАР

Имом Бухорий оиласи ҳақида қатралар

Миллатимиз фахри Имом Бухорий ҳижрий 194 йил, Шаввол ойининг ўн учинчи куни, милодий 810 йил, 21 июлда таваллуд топган. Ушбу сана яқинлашаётгани муносабати билан буюк алломанинг оиласи ҳақида қатра маълумотлар бериб ўтамиз: Алломанинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизбаҳ Жўъфий Бухорий Боболари Учинчи …

Batafsil

Ўзи ва яқинларига зиён-заҳмат етказмайдиган мўмин учунгина ҳаж ибодати фарз бўлади

Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати томонидан “Ҳаж-2020” мавсуми бўйича қабул қилган қарори Исломнинг энг олий рукни, ибодатларнинг афзали бўлган ҳажнинг жорий йил бехавф ва бехатар ўтишини таъминлаш йўлидаги бирмунча аянчли, аммо тўғри қадам бўлди. Аввало, мазкур қарор бу йил фақат подшоҳлик ҳудудида истиқомат қилаётган одамлар учунгина улуғ ибодатни адо этиш имконини …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙ ҚАЛАМИГА МАНСУБ НОДИР ҚЎЛЁЗМА АСАР ТАДҚИҚИ (1-қисм)

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини ўрганар эканмиз, унинг дунё қараши, ички олами ғоятда ибратли ва кўп жиҳатлари билан ҳар қандай давр учун ҳам катта аҳамият касб этишини кўришимиз мумкин. Имом Бухорий авлодларга бой ва қимматли илмий мерос қолдирган бўлиб, ижодий фаолияти давомида ёзган асарларнинг сони …

Batafsil

“ТАЪВИЛОТУЛ ҚУРЪОН” АСАРИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲ

Имом Мотуридийнинг машҳур “Таъвилотул Қуръон” тафсирига Самарқанд заминидан етишиб чиққан яна бир буюк олим Алоуддин Самарқандий шарҳ ёзган. “Шарҳу Таъвилотул Қуръон” деб номланувчи бу асар мотуридийлик таълимотини чуқур англашда жуда муҳим манба ҳисобланади. Асар муаллифининг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад Абу Бакр Алоуддин Самарқандий[1] бўлиб, Алоуддин номи …

Batafsil

“ЖАМИЯТДА ДИНИЙ БАҒРИКEНГЛИКНИ СИНГДИРИШДА ИСЛОМНИНГ ТУТГАН ЙЎЛИ”

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм (Мозийга назар) “Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил”, деган Аллоҳ таолога ҳамд-саноларимиз. “Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматли бўлганингиз, Ундан энг кўп қўрқадиганингиздир”, дея инсонларга илоҳий мезонни кўрсатиб берган Пайғамбаримиз Муҳаммадга, дуруд-саловатларимиз. Аллоҳ ва Расули йўлига оғишмасдан амал қилиб келган ва қиёматгача келадиган барча инсонларга, Аллоҳ таолонинг …

Batafsil

ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: ““Менинг жоним қўлида бўлган зотга қасамки”, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарингизлар, агар қилмасангизлар, Аллоҳ таоло ўз ҳузуридаги азобларни юбормоқлиги яқин бўлади, кейин Аллоҳга дуо қилсангизлар, дуоларингиз ижобат бўлмайди”. Ислом дини барча умматларга жинси, миллати, ирқидан қатъий назар, …

Batafsil

НАСХДАН МАНСУХНИ АЖРАТА ОЛАМИЗМИ?

Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган лутфи ила нозил қилинган Қуръони карим оятлари мантиқан бир неча қисмларга бўлиниб, улардан наҳйи мункар, ваъид, қисса оятлари катта ҳажмни эгаллайди. Шунингдек, қисман носих ва мансух оятлари ҳам бор бўлиб, улар баъзи ҳукмий оятларнинг ундан кўра яхшироғи билан алмашинишини таъминлаган. Бундан хабардор бўлиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги …

Batafsil

Ҳалоллик — ризқ, хайр-барака манбаи

Ҳалоллик – шариатимизда энг асосий масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, ҳар бир мусулмон бажарган солиҳ амалларининг Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлиши, фарзандларининг салоҳияти, оиласининг фаровонлиги, айнан ейдиган луқмасининг ҳалол, касби-корининг шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлишига боғлиқдир. Ҳалол ризқ қалбни, наслни пок сақлайди. Бу борада Анас ибн моликдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи …

Batafsil

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ МАШҲУР РОВИЙСИНИ БИЛАСИЗМИ?

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Бухорий” китобини ёзиб бўлиб, уни халққа етказиш учун кўплаб дарслар ташкил қилган. Ушбу дарсларда у кишининг атрофида “Саҳиҳул Бухорий” китобини эшитишга муштоқ бўлган ва ривоят қилишга катта қизиқиш билан қарайдиган кўпдан-кўп одамлар тўпланади. Аҳли илмлар ўзларининг китобларини етказишда жорий қилган одатларига мувофиқ Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳам …

Batafsil

ДУНЁНИ ДЕЯ ОХИРАТНИ, ОХИРАТНИ ДЕЯ ДУНЁНИ ТАШЛАБ ҚЎЙМАСЛИК КЕРАК

Инсон жисм ва руҳдан таркиб топган энг мукаррам зот. У туғилганидан бошлаб доимо комилликка интилиб яшайди. Умри давомида киши оилавий тарбия, ўрганган билимлари, атроф-муҳит таъсири ва бошқа омиллар асосида шаклланади, дунёқарашига кўра, ўзи учун комиллик мезонини белгилайди. Ислом динида ҳақиқий комилликка эришиш учун инсоннинг асосини ташкил этувчи руҳ ва жисм …

Batafsil