Home / МАҚОЛАЛАР (page 46)

МАҚОЛАЛАР

АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ИНҚИРОЗИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА НАВОИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ЎРНИ

Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам афкор омманинг диққат марказида бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. “Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди”, дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса ёш авлод онгида вакуум пайдо бўлишига мутлақо йўл қўймаслик керак. …

Batafsil

“АЛ-АСЪИЛА ВА-Л-АЖВИБА”НИНГ ИЛМИЙ ТАНҚИДИЙ МАТНИНИ ТУЗИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

Жиззахлик фақиҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Аҳмад Маждуддин Уструшаний XII аср охири – XIII асрнинг биринчи ярмида Уструшана минтақасида (ҳозирги Жиззах вилояти) яшаб ижод қилган, юксак илмий салоҳияти билан фиқҳ илми ривожига муносиб ҳисса қўшган алломалардан биридир. Маждуддин Уструшанийнинг илмий-маънавий меросини «Китобул фусул», «Жомеъ аҳкомис сиғор», «Курратул айнайн …

Batafsil

“АТВОҚУЗ ЗАҲАБ”НИНГ ИККИ НОДИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ

Кўҳна Хоразм заминидан дунё тараққиёти, илм-фаннинг ривожи ва такомиллашувига улкан ҳиссасини қўшган кўплаб алломалар етишиб чиққан. Ана шундай алломалардан бири Маҳмуд Замахшарийдир. Тўлиқ исми – Абулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад Замахшарий. Ҳижрий 467 йили ражаб ойининг йигирма еттинчисида – чоршанба куни Хоразм воҳасининг Замахшар (Измихшир) қишлоғида таваллуд топган. Бу …

Batafsil

“Саҳиҳул Бухорий” ва “Сунани Термизий” ўртасидаги фарқлар

IX аср ҳадис илми ривожида олтин давр ҳисобланади. Бу даврда Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Доримий, Имом Абу Довуд, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Абд ибн Ҳумайд Кеший каби муҳаддис алломалар фаолият юритган. Улар бошлаб берган хайрли ишларни Имом Термизий ҳам чуқур масъулият ва катта иштиёқ билан давом эттирган. Ҳадис илмини …

Batafsil

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

( 2 март 1992 йилдан бери байроғимиз БМТда ) “Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта у сизларга аниқ душмандир”. Қуръони Карим Бақара сураси 208 оят Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (инглиз. United Nations) БМТ – Ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро хамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йил 24 …

Batafsil

Тинчликнинг қадрига етиб, шукрини адо этинг

УЛУҒ НEЪМАТ Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, сиёсий ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаш, демократия ва қонунийликни қарор топтириш, ижтимоий муҳофаза ва аҳолининг саломатлигини асраш, илм-фан ва таълим-тарбия, маданият ва диний-маърифат, шаҳарсозлик ва қурилиш, санъат ва спорт каби соҳаларда эришилган улкан ютуқлар, халқаро ҳамжамият ва нуфузли ташкилотлар бу борадаги …

Batafsil

ШАРЪИЙ МАСАЛАЛАРДА БАҲС-МУНОЗАРА ЮРИТИШ ШАРТЛАРИ

Баҳс ва мунозара, ижтиҳод ва ижмоъ – бу ишларда Аллоҳ Таолонинг буюк ҳикмати, бандаларига раҳмати ва жамият аъзолари дуч келган масалаларнинг шаръий далилларга асосланган ечимлари бордир. Бу ҳикмат орқали ислом умматининг диний ва шаръий ишларида кенглик ва қулайликлар яратилади. Ҳаётдаги динга боғлиқ турли тушунмовчиликлар ойдинлашиб, ихтилофли масалалар ечими барҳам топади. …

Batafsil

МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ВОЖИБМИ?

Биз Аллоҳ таолонинг шариатини Унинг китоби Қуръони каримдан оламиз. Яъни: Аллоҳнинг шариатини ваҳий нозил қилинган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан оламиз. Агар, ваҳий тиловат қилинган бўлса, у – Қуръондир. Агар, ваҳий тиловат қилинмаган бўлса, у – ҳадиси шарифдир. Ушбулар асл манба ҳисобланади. Сўнгра, мусулмон инсон Аллоҳнинг китобини таълим олиш, ундан …

Batafsil

ФАРЪИЙ[1] МАСАЛАЛАР ЕЧИМИНИНГ МУТЛОҚ МУЖТАҲИДИ

Маълумки, шариат уламолари асри саодат давридан бугунги кунгача ислом динидаги ҳукмларни авлоддан авлодга етказишда кўприк вазифасини ўтаб келмоқда. Аллоҳ таоло уларни бандалари орасида энг фазилатли ва фахрлилардан қилиб қўйгани сабабли Ўз ҳабибининг тилидан: “Уламолар – пайғамбарларнинг меросхўрларидир”,[2] деб хабар берган. Бу ўзгармас дин ҳукмларини маҳкам тутган кишига кўп неъматларни ваъда …

Batafsil

МУСУЛМОННИНГ ҲАЁТИДА ШАРМУ ҲАЁНИНГ ЎРНИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Ислом дини тарғиб қилмаган бирон бир яхшилик ва у тақиқламаган бирон бир ёмонлик йўқ. У инсонларни тарғиб қилган ва зиддидан қайтарган буюк хулқлардан бири – бу, шарму ҳаёдир. У имон дарахтининг шохларидан бири ҳамдир. Зотан, Пайғамбар алайҳиссалом: “Имон етмиш нечтадир шохдан иборат. Ҳаё имон шохларидан биридир”, деганлар (Имом Бухорий ва …

Batafsil