№ inv. MR 606/ II
Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган).
Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда баён қилинган. Шунингдек, асар ва ҳошиясида меросга оид оят, ҳадислар келтирилган. Жумладан, мерос тақсимоти арифметик мисоллар билан билан кенгайтириб берилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 155б).
Асар боши (в. 155б) :
الحمد للهرب العلمين حمد الشاكرين والصلوة على خير خلقه محمد وآله الطيبين قال النبى عليه السلام تعلّموا الفرائض و علّموها الناس فانها نصف العلم …
Асар сўнги (в. 175б) :
… وقال محمد ره ياخذ الخنثى خمسى المال ان كان ذكرا …
Библиография : GAL I, 378-379 ; SB I, 650 ; R. VASSIE, № 258-259 ; BnF Arabe, № 859-861/I, 862-863 ; СВР IV, № 3145-3148 ; Ahlwardt IV, № 4701-4702 ; Халидов, № 4170-4219 ;Туркестон, № 32-33 ; Нукус, № 43-44.
Настаълиқ. 21 варақ. (в. 155б-175б) ; 155а бўш варақ ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, баъзи варақларнинг ҳошиясида изоҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´70 mm. ; варақ ўлчами : 243´148 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Одл.
Муқова : қизил ва малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган. Асарнинг охири йўқ. Муқовалар, таякиси жойидан ажралган. Варақларнинг чети намдан зарарланган.