Home / МАҚОЛАЛАР

МАҚОЛАЛАР

Ҳалоллик – инсониятнинг тараққиёт манбаи

Мулоҳаза Халқимиз орасида бир гап бор: “Ҳалол меҳнат қилганнинг баракасини Аллоҳ ўзи берур”. Болалигимиздан яхши биладиган бу ибора шунчаки таскин ёки тасодифан пайдо бўлган нақл эмас, балки авлодлар тажрибасида пишган, ҳаётнинг ўзи билан исботланган ҳақиқатдир. Ҳар бир оилада, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир касб-ҳунар соҳибининг тилида айланиб юрадиган бу ғоя …

Батафсил

ҲАЛОЛЛИК – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ПОЙДЕВОРИ

Ҳаётда ҳалоллик ўта муҳим ўрин тутади. У инсон умри хотиржам, осойишта ва фаровон ўтишига гаровдир, десак, муболаға бўлмайди. Ҳалоллик энг гўзал хислатлардан бўлиб, кўпинча айнан мана шу фазилат орқали инсон ўзгаларнинг меҳр-муҳаббатини қозонади. Ҳалол луқма ва меҳнат билан топилган мол-мулк инсон қалбида хотиржамлик, сокинликни мустаҳкам қилади. Инсон фақат ишга масъулиятли …

Батафсил

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ИСЛОМИЙ МЕЗОНИ

Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда диний илмларни мукаммал эгалламаган бўлса-да, олимлик даъвосини қилиб, мусулмонларнинг бошини айлантираётганлар бироз кўпайиб қолди, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Уларнинг бир қисми Аллоҳнинг осмонда эканини исботлаш йўлида Мотуридий ва Ашъарий издошларини адашганга чиқариш дарди билан куйиб пишаётган бўлса, бошқа қисми жиҳод орқали одамларни шаҳид қилиб, жаннатга йўллаш …

Батафсил

Ҳалолликдан бошланар нажот

Насиба опа шогирди Рухсора билан кўрсатувда қатнашиб, студиядан чиққанида вақт анча кеч бўлганди. Рухсора болаларини боғчадан олишга шошилаётгани учун улар такси олишди. Машина кам, ниҳоят оқ «Некция» тўхтади. Йўл-йўлакай ҳайдовчи ўғлини мактабдан олди, кейин Рухсорани боғча олдида тушириб кетди. Насиба опа уйига етгач, ҳайдовчига йигирма минг деб ўйлаб пул узатди. …

Батафсил

«ЖАМИЯТ ТАНАСИДАГИ САРАТОН»

“Қулф очар калитни топиш осон, қалбни очар калитни топиш қийин”, дейдилар. Шу маънода, коррупция деган иллатнинг илдизи қалбда, онгда бўлгани учун унинг калитини маърифатдан излаш лозим. Барчамиз ҳалолликни кучайтириш, адолатни мустаҳкамлаш ҳақида кўп гапирамиз. Бу — замон талаби, одамлар умиди. Шунинг учун Президентимиз давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг илк давриданоқ ҳар …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази: конституциявий кафолатлар ва илмий меросга масъулият

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда илмий тадқиқотлар, тарихий ва маънавий меросни ўрганиш, қадимий манбаларни тиклаш ва оммалаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд илмий тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Термизий ислом институти каби муассасалар айнан ана …

Батафсил

ВИЖДОН, ПОКЛИК ВА МАЪНАВИЙ МАСЪУЛИЯТ – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИНИНГ ПОЙДЕВОРИ

Жамиятда иқтисодий ривожланиш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар ё технологик тараққиёт ҳар қанча иллғор кўрсаткичларни намойиш қилмасин, барқарор тараққиётнинг асосий омилларидан бири инсоннинг ички дунёси – юксак маънавияти, ҳалоллиги, виждони бу юксалиш билан ҳамқадам бўлмаса, алалоқибат барчаси инқироз билан тугайди. Маънавий яхлитлик қарор топмаган, умуммиллий миқёсдаги муштарак мақсад ва ғоялар атрофида жипслик ва …

Батафсил

СУҚРОТ ФАЛСАФАСИДА КОМИЛ ИНСОН КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ РАЦИОНАЛ ТАЛҚИНИ

Антик давр файласуфи бўлган Суқрот мил.авв. 469 йили Афинада туғилган [10]. Мутафаккир фалсафа фани ривожида муҳим роль ўйнаган. У  Афина демократиясининг инқирозга юз тутган палласида яшаб ўтган. Мазкур давр файласуф шахси ва ижодига катта таъсир ўтказиб, унинг кўп қиррали, мураккаб ва бетакрорлигини таъминлашга хизмат қилган. Суқрот ҳаёти, фаолияти ва илмий …

Батафсил

КОРРУПЦИЯ – ҲАЛОКАТГА ЕТАКЛОВЧИ ИЛЛАТ

Бугунги глобаллашув даврида коррупция инсоният олдида турган энг катта муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу иллат давлат бошқарувини заифлаштиради, иқтисодий ривожланишни сусайтиради ва жамиятда адолатсизликни кучайтиради. Коррупция инсоният тараққиётига жиддий тўсиқ бўлаётган салбий иллатлар орасида энг хавфли ижтимоий офат сифатида қаралади. «Коррупция» атамаси лотинча «corruptio» сўзидан олинган бўлиб, «бузмоқ», «порахўрлик», «мансабни …

Батафсил

ВАТАНГА МУҲАББАТ – ИМОН АЛОМАТИ

Аллоҳ таолонинг сизу бизга берган энг улуғ неъматларидан бири тинчликдир. Тинчлигимиз, осойишталигимиз, баракали меҳнат қилишимиз, фарзандларимиз ўсиб-улғайиши, комил инсон бўлиб етишишида, шубҳасиз, Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати ва жанговар руҳи беқиёсдир. Юрагидан Ватан ва халқ муҳаббати мустаҳкам ўрин олган шижоатли ўғлонлар юрт сарҳадларини сергаклик билан қўриқламоқда. Уларнинг туну кун шайлиги ва …

Батафсил