Home / МАҚОЛАЛАР

МАҚОЛАЛАР

ЎСМИР ХУЛҚ-АТВОРИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ ҲАЁТ БИЛАН БОҒЛИҚ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Ўсмир хулқ атвори тушунчасини таҳлил этиш, унинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини  ўрганиш муҳим масала ҳисобланади. Хулқ-атвор, яъни ахлоқ нормаларига риоя этиш, маънавий комилликка эришиш борасидаги барча саъй-ҳаракатлар инсоннинг ёшлик, яъни ўсмирлик давридан бошланади. Шу жиҳатдан қараганда ўсмир хулқ-атворининг ижтимоий детерминантларини ўрганиш замонавий фалсафа фанини долзарб муаммоларига киради. Таниқли жадид мутафаккирларидан бири Абдулла …

Batafsil

ЎЗБEКИСТОНДАГИ МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗЛАРНИНГ  ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ АСОСЛАРИ

Миллий маданий марказлар Ўзбекистонда яшовчи турли миллат ва элат вакилларининг миллий маданий эҳтиёжларини қондиришга, урф-одат, анъана ва қадриятларини сақлаб қолиш ҳамда кейинги авлодга етказишга хизмат қилади. Мамлакатимизда мавжуд маданий марказлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ҳамда ўз низомига асосланган ҳолда қонуний фаолият кўрсатиб келмоқда. Миллий-маданий марказларнинг ўзига хослиги шундаки, улар …

Batafsil

ИМОН ҲАЛОВАТИ

 (бир ҳадис шарҳи) عَنْ عن أَنَس رَضي الله عَنْه، عَنِ النَّبِي صَلَّى الله عَلَيْه وَسَلَّمَ قَالَ: ثلاثٌ مَنْ كُنَّ فيه وجَدَ حَلَاوَةَ الْإيمانِ: أنْ يكونَ اللهُ وَرَسُولُهُ أَحَبَّ إلَيْه مِمَّا سِوَاهُما، وَأنْ يُحِبَّ المرْءَ لا يُحبُّهُ إلَّا للهِ، وَأنْ يَكْرَهَ أنْ يَعُودَ في الكُفرِ كَمَا يَكرَهُ أنْ يُقذَفَ في النَّارِ …

Batafsil

ИСЛОМДА ТАВФИҚ МАСАЛАСИ (2-қисм)

Тавфиқнинг тавсифи ҳақида сўзимизни давом эттирар эканмиз, гуноҳ ва ёмон ишлардан сақланиш ҳам Аллоҳ тавфиқ берганидан эканини унутмаслигимиз зарур. Инсон ўзини гуноҳлардан сақлаши ёки бундай ишларга қўл урганда қилган иши учун Яратган зотдан мағфират сўраб тавба қилиши ҳам унинг омадли экани белгисидир. Зеро, Аллоҳ таоло бандасининг ширкдан бошқа гуноҳларини кечириши …

Batafsil

Исломда қўшничилик ҳақлари ва одоблари

Халқимиз қадимдан юксак қадрият ва урф-одатларига содиқ миллатдир. Шу сабабли бу табаррук заминда инсонлар бир жамоа бўлиб, қўни-қўшничилик ришталарини муқаддас билган ҳолда яшаб келмоқда. Бу эса миллат ҳамжиҳатлиги ва фаровон ҳаётнинг асосий омилидир. Қўшнилар деганда беихтиёр, уйида тўй-маросим ва хурсандчилик бўлса, бутун маҳалла хизматга шай турадиган, катта-ю кичик ҳурмат-иззат қилинадиган, …

Batafsil

ИСЛОМДА ТАВФИҚ МАСАЛАСИ (1-қисм)

Аллоҳ таоло бандаларини Ўзига тоату ибодат қилиши ва хайрли ишларни амалга ошириб, Ўзининг муҳаббату розилигига етиши учун яратди. Бизни Яратган зот бандалари орасида Ўзига ширк келтирмай ибодат қиладиган ва солиҳ амалларда бардавом бўладиганларини яхши кўради. Фаҳш ва бошқа қайтарилган ишларни қилган бандаларидан рози бўлмайди. Албатта, Аллоҳ таоло неъмат берувчи зот. …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН ФАЛСАФА ТАРИХИ РИВОЖИДА НАЖМИДДИН КОМИЛОВ ТАСАВВУФШУНОСЛИК МАКТАБИНИНГ ЎРНИ ВА ИЗДОШЛИК АНЪАНАЛАРИ

Инсоннинг ақлий кашфиёти, интеллектуал салоҳияти юқори даражага етган глобал даврни рақамлашган дунё бошқармоқда. Аммо башарият онг, дунёқараш, маънавий камолот, ахлоқий етуклик нуқтаи назаридан рақамлашган дунё билан тенглаша олмаяпти. Масалага тасаввуф таълимотининг энг тараққий этган даври – X-XII асрлар призмасидан қараладиган бўлса, инсоният келажаги маънавий қашшоқлик, фикрсизлик, ахлоқий тубанлик, нигилизм, геноцид …

Batafsil

ШУКРОНАЛИК – ИНСОН КАМОЛОТИНИНГ АСОСИ

Инсоннинг камолга етишида барча ижобий фазилатларнинг ўзига хос ўрни бор. Аммо улар ичида шукроналикнинг ўрни каттадир. Инсон Аллоҳ томонидан мукаррам қилиб яратилди, унга саноқсиз неъмат ва туганмас яхшилик берилди. Бу билан бошқа яратилган махлуқотлардан афзал қилинди. Шу билан бирга, Аллоҳ бандалар шукур қилса, уларга неъматларини зиёда қилишни ваъда қилди, итоат …

Batafsil

МАВЛОНО МУҲАММАД ҚОЗИНИНГ «СИЛСИЛАТУЛ-ОРИФИН ВА ТАЗКИРАТУС-СИДДИҚИН» АСАРИДАГИ ТАРИХИЙ-ТАСАВВУФИЙ ҒОЯЛАР

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида дунёга машҳур алломаларимиз маънавий меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, уларнинг ғояларини теран англаган ҳолда ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Бу йўлда улар яратган маънавий мерос  биз учун дастуруламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир. Зеро, Янги Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида улуғ аллома ва …

Batafsil

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ КЕНГ ТАРҚАЛИШИГА АСОС БЎЛГАН НУСХАЛАР

Бутун ислом оламида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари етиб бормаган макон йўқ. Имом Бухорийнинг ҳадис илмидаги буюк мақоми нафақат ислом уммати, балки бошқа дин вакиллари томонидан ҳам эътироф этилган. Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий” асарини тўқсон мингдан зиёд ровийлар, муҳаддислар эшитиб, ривоят қилган. “Саҳиҳул Бухорий” асарининг ривоят қилиниши, сақланиши ва ўзгаришсиз …

Batafsil