Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Зиёрат туризми ҳафталиги” бошланди

“Зиёрат туризми ҳафталиги” бошланди

Айни соатларда Самарқанд Ёшлар Маркази биносида мамлакатимиз шаҳарларида ўтказиладиган “Зиёрат туризми ҳафталиги”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, 40 қа яқин хорижий давлатлардаги нуфузли халқаро ташкилотлар, юртимиз ва хориж мамлакатлари диний ташкилотлари ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этяпти.

Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди.

Айни дақиқаларда Азиз Абдуҳакимов табрик нутқи сўзламоқда.

Маросим давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Имом Бухорий ва мусулмон оламининг илмий мероси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Индонезиянинг Шариф Ҳидоятуллоҳ давлат ислом университети ва Қуръон илмлари …