Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Чеченистон Республикаси Муфтийси раҳбарлигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида меҳмон бўлди

Чеченистон Республикаси Муфтийси раҳбарлигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида меҳмон бўлди

Шу кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Чеченистон Республикаси Муфтийси, давлат раҳбари маслаҳатчиси, “Чеченистон Республикаси мусулмонлари бошқармаси” марказлашган диний ташкилоти раиси Салоҳ ҳожи Межиев бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ҳамроҳлик қилаётган делегация аъзоларини Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олди.

Юқори мартабали меҳмонлар ташриф аввалида Марказ музейи фаолияти, ундаги экспонатлар ва ноёб қўлёзма нусхалари билан танишишди.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказда илмий фаолият учун яратилган шароитлар ҳамда кутубхонадаги китоб жамғармасини кўздан кечирдилар.

Якунда делегация раҳбари Салоҳ ҳожи Межиев Марказ расмий сайти учун махсус интервью берди ва Марказнинг фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …