Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР (page 27)

ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР

Мисрлик халқаро кузатувчи Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди

Қоҳира стратегик тадқиқотлар маркази веб-сайтида  ушбу марказ таъсисчиси, Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун юртимизда бўлган Аҳмад Мусулмонийнинг   сайлов жараёни ва унинг натижалари, шунингдек, мамлакатимиз ҳақидаги таассуротларига бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири. Муаллиф Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатидаги  иштироки, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига саёҳати тафсилотлари ҳақида сўзлаб …

Batafsil

Қирғизистонлик уламолар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлишди

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир хожи Ракиев бошчилигидаги делегация аъзолари бугун, 20 ноябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Дин ишлари бўйича давлат …

Batafsil

ҲАМКОРЛИК САРИ ИЛК ҚАДАМ

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Малайзия Ислом илмий университети (Университи Саинс Ислам Малайсиа – УСИМ) ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид онлайн учрашув ўтказилди. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган учрашувда Марказ директори Шовосил Зиёдов ва университет директори профессор Аднан Муҳаммад Юсоф мазкур университет ҳузуридаги Халқаро марказ директори Моҳд …

Batafsil

ТУРКИЯДАГИ ИСЛОМ ТАДҚИҚОТЛАРИ МАРКАЗИ САФАРНИНГ СЎНГГИ МАНЗИЛИ 

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркия сафарининг ниҳоясида Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ ташкилоти)га ташриф буюрди. Ушбу нуфузли ташкилотда делегация аъзолари мудир ўринбосари Тунжай Башуглу билан мулоқот ўтказди.  Мулоқот давомида Мотуридийлик таълимотига оид энциклопедиянинг сўзликлари бўйича маълумотлар алмашиш, “Ислом цивилизациясига ҳисса қўшган 100 …

Batafsil

ИСТАНБУЛ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация Туркия сафари давомида Истанбул университетига ташриф буюриб, университетнинг Илоҳиёт факультети декани профессор Рамазон Муслу, факультет декани ўринбосари Аҳмед Темель ва профессор Муртаза Бадр билан учрашди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, хусусан, келгуси йилдан эътиборан Марказлар тадқиқотчиларини университет …

Batafsil

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИДА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркияга сафар давомида мамлакатнинг яна бир нуфузли таълим муассасаси Мармара университетига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.  Шунингдек, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари билан учрашув бўлиб …

Batafsil

Сафар илмий ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очмоқда

Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Ш.Зиёдов мамлакатдаги Муфту Ариф Акшит вақфи кутубхонасини бориб кўрди. Кутубхонада жаҳон алломалари қаламига мансуб асарларнинг қадимий қўлёзма нусхалари сақланади. Кутубхонанинг нодир хазинасидан шунингдек, Имом Бухорий асарларининг XIII асрга оид кўчирилган нусхаси ҳам ўрин олган. Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари …

Batafsil

Турк армияси генерали Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди. Ташриф режасига мувофиқ делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти билан таништирилди. Музейдан ўрин олган нодир буюм ва қимматбаҳо …

Batafsil

Марказ раҳбари Туркиянинг яна бир йирик олий ўқув юрти меҳмони

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов Туркия сафари давомида Денизли шаҳридаги Памуккале университетига ташриф буюрди. 1992 йилда асос солинган Памукалле университети мамлакатнинг йирик давлат олий ўқув юртларидан бири бўлиб, унда ҳар йили 34 мингга яқин талабага 2000 нафардан зиёд олий тоифали ўқитувчилар таълим беради. Ҳозирда университет Туркия университетлари орасида …

Batafsil

ДУНЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК ҚЎЛЁЗМА КУТУБХОНАЛАРИДАН БИРИГА ТАШРИФ

Туркия сафарида бўлиб турган делегация аъзолари Истанбул шаҳридаги Сулаймония кутубхонасига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф доирасида кутубхона раҳбари доктор Ҳусайн Кутан билан учрашув ўтказилди. Учрашувда кутубхона тарихи, қўлёзмаларни йиғиш, уларни таъмирлаш, факсимиле нусхаларини яратиш, сақлаш шароитлари бўйича маълумот берилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро тажриба …

Batafsil