Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / “ВАТАННИ СЕВМОҚ ИМОНДАНДИР”

“ВАТАННИ СЕВМОҚ ИМОНДАНДИР”

Москва мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Муҳаммад Бухорий марказида “Ватанни севмоқ имондандир”  мавзуида маънавий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Баёзхон Махмудов иштирок этди. Маърузачи йиғилганларни Марказ фаолияти, шунингдек, кейинги йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Анжуманда Москва шаҳрида истиқомат қилиб келаётган ватандошларимиз ҳам қатнашди. Уларга динда ғулуга кетишнинг хатарли оқибатлари ҳақида зарур тушунчалар берилди. Айниқса, ёшлар ҳар хил экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан экани, жаҳолатга қарши маърифат билан курашилгандагина кутилган натижага эришиш мумкинлиги уқтирилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …