Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 45)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

عين العلم (Айн ал-илм)

№ inv. MR 92/IV Муаллиф. Муҳаммад ибн Усмон ибн Умар Балхий (ваф. 800/1397 й.). Фиқҳ. Аллома мутаккалим, тилшунос, тасаввуф илмининг етук ҳинд олимидир. Асар диний қонун-қоидалар (тавба, рўза, ҳаж, ҳадислар) бошқа мавзуларни 10 та бобга бўлинган бўлиб, шунингдек, таом ейиш, ухлаш, сафарга чиқиш, тўй ва маросимлар ўтказиш одоби ва усулларини ҳам …

Batafsil

امام حسين قصه سى (Имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 93/II Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса.Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси, шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ ва …

Batafsil

اسرارالاولياء (Асрор ал-авлиё)

№ inv. MR 72/V Муаллиф. Бадрддин Исҳоқ Деҳлавий. Тасаввуф. Асар ўн етти бобдан иборат бўлиб, тўлиқлигича тасаввуфга бағишланган. Унда сўфийликнинг Жунайд Боғдодий ( ваф. 830/1427 й.) ва Хўжа Абу Бакр Шиблий (ваф. 859/1455 й.) сингари машҳур намоёндаларининг муридларга панду насихатлари ва улар билан алоқадор ҳикоялар келтирилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 68б). …

Batafsil

ديوان بيدل (Девони Бедил)

№ inv. MR 41 Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …

Batafsil

ترغيب الصلوت (Тарғиб ал-солат)

№ inv. MR 220/I Муаллиф. Муҳаммад ибн Аҳмад Зоҳид. Фиқҳ. Асарда намознинг фарз қилиниш тарихи, шартлари, арконлари, жамоат намози, намоздан кейин ўқиладиган дуоларнинг фазилати ва намозни бузадиган амаллар келтирилган Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : الحمد الله الذى جعل الصلوت و سيد الى الصيات سببا لرفع الدراجات …

Batafsil

خلاصة الفقه (Хулосату ал-фиқҳ)

№ inv. MR192/VII Муаллиф. Абдулатиф ал-Лаҳурий Фиқҳ. Асар ўн саккизта бобдан иборат бўлиб, уларда тавҳид, Расулуллоҳнинг сифатлари, иймон сифатларининг зикри, мерос ҳақида, таҳорат, ғусл, мусулмонинг одоби, иймон, иймоннинг икки қисмга бўлиниши ва унинг шартлари, ақоид илми, суннатларга амал қилиш, фарз, вожиб, суннатнинг турлари, илм ўрганишликнинг фарзлиги, сатр авратнинг фарзлиги, талоқнинг турлари, …

Batafsil

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية) Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя) № inv. MR 37 Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар …

Batafsil

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 209/IV Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган. Нусха …

Batafsil

اربعين حديث (Арбаъийн ҳадис)

№ inv. MR 217/VI Муаллиф. Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501 й.). (в. 70б). Ҳадис. Асар Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) нинг халқ орасида машҳур бўлган ҳадисларидан қирқ донаси арабча матни билан келтирилиб, унга туркий тилда назмий услуб билан таржима ва муножотлар битилган. Нусха тўлиқ : Асар тили. Араб-туркий. Басмала (в. 66б) Асар боши …

Batafsil

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 234 Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.). Мантиқ. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу …

Batafsil