Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

ديوان حافظ (Девони Ҳофиз)

№ inv. MR 211

Муаллифи. Шамсиддин Муҳаммад Хожа Ҳофиз Шерозий (ваф. 1325/1388 й.).

Шеърият. Асар Эроннинг машҳур тасаввуф лирик шоири, донишманди бўлиб, девонида рубоий, ғазал, мухаммас жамланган. Девон шоирнинг ҳаётлик вақтидаёқ жуда машҳур ҳисобланиб, халқ орасида кўп мутолаа қилинган. Ҳофиз Шерозий тасаввуф илмини ўз ғазаллари орқали кенг ёритиб берган. Шоир девони мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилган. Бугунги кунда кўплаб тилларга таржима қилинган девонлардан бири ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а):

…نيست دستپا نى بصیاد اجل أنجان من    ايد آنمرغ از هوا كردان زبهر دانه را …

Асар сўнги (в. 181б):

… هم بر در ميخانه سپر انداز شود برو حافظ درين معرض مزان دم سخن كوتاه كن و الله اعلم

Колофон (в. 181б):

تمت الكتاب بعون ملك الوهاب والله اعلم بالصواب تم تم تم

Настаълиқ. 181  варақ. (в. 1а-181б) ;  182 хаттот машқи ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´90 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асар таякидан ажралиб, титилиб кетган, варақлари намдан зарарланиб, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …