Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 74/VI

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 26б).

Асар боши (в. 26б) :

حركات الاعراب تمسى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

Асар сўнги (в. 30а) :

… فعلى هذا القياس ابدا  فيجيب يجر به على اعراب الإسم الذى تجعله صفة له …

Колофон (в. 30а) :

تمت الكتاب بعون ملك الوهاب تمت تمت سنة ١٣٠٨

Кўчирилган сана (в. 30а ) : 1308/1891й.

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 26б-30а) ; 29, 34а хаттот машқи; 30б Соиб ғазали бор; 31а-32б рўза, намоз, жаноза ниятлари ва жаноза дуоси бор; 33 варақда сарф қоидалари бор ; 19 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда; ҳошиясида шарҳлар бор; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 180´90 mm. ; варақ ўлчами: 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқоваси таякисидан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 563/I Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий …