Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح )

Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ)

№ inv. MR 1/V

Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг фиқҳ илмида Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалар таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 191б).

Асар боши (в. 191б) :

و اليه يصعد الكلام الطيب من محامد لاصولها من مشارع الشرع …

Асар сўнги (в. 300a) :

لما رخص زناهما لملجىء لا يحد بالغير  الملجىء للشبهة و يحد  هو اما فى حقوق العباد كاتلاف مال مسلم حكمه وحكم اخويه ويحب الضمان لوجود الاصمت و التوفيقا …

Колофон (в. 300а) :

قد تمت هذه النسخة الشريف فى يد مريد فقير الحقير محمد … مراد

Хаттот (в. 300а) : Муҳаммад … Мурод.

Настаълиқ. 110 варақ. (в. 191б-300а) ; 300б-303а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´60 mm. ; варақ ўлчами : 225´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : бош муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …