Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

جواهر الفرائض (Жавоҳир ал-фароиз)

№ inv. MR 76/IV

Муаллифи номаълум.

Фиқҳ. Асарда ислом қонуншунослиги ва мерос масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан унинг меросхўрлари қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари масалаларга бўлиб баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 307а)

Асар боши (в. 307а) :

اعلم ان إذا مات الإنسان الأول ما يبدء من التركة تكفينه وتجهيزه ويهتاج اليه ذلك ثم يقضى ديونه ان كان ثم تنفض وصاياه ان كان يقسم الباقى بين ورثة …

Асар сўнгги (в. 318б) :

… كر انرا جوب خودكه خواند تا عصاى حضرة سليمان را بخوارد جنانكه …

Настаълиқ. 12 варақ. (в. 307а-318б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; матн ўлчами : 200´100 mm. ; варақ ўлчами : 270´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, тахта, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …