Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

Ал-Фароиз ас-Сирожийа  (= Ас-Сирожийа  фи ал-фароиз), (= Фароиз ас-Сижовандий)

№ inv. MR 147/I

Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган).

Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда баён қилинган. Шунингдек, асар ва ҳошиясида меросга оид оят, ҳадислар келтирилган. Жумладан, мерос тақсимоти арифметик мисоллар билан билан кенгайтириб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب العالمين حمدا شاكرين والصلوة على خير البرية محمد وآله طيبين الطاهرين …

Асар сўнги (в. 28а) :

… وقال على وابن مسعود رضى الله عنهم  يرث بعضهم من بعض الا مما ورث كل واحد منهم من مال صاحبه

Колофон (в. 28а) :

والله اعلم بالصواب كتب الفقير الحقير المذنب المحتاج الى رحمة الله البارى.

Настаълиқ. 28 варақ. (в. 1б-28а) ; + 01а  Маслак ал-муттақийн” асаридан бир саҳифа келтирилган ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарҳ учун қўшимча варақлар саҳифаланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´110 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : олд муқоваси йўқ, нусха муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …