Home / АЛЛОМАЛАР (page 12)

АЛЛОМАЛАР

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ – ФИҚҲИЙ ИЖТИҲОД МАКТАБИ НАМОЯНДАСИ СИФАТИДА

Маълумки, ислом дини VII асрда Мовароуннаҳр диёрларида ёйила бошлаган. Халқимиз буни фақатгина диний таълимот сифатида қабул қилибгина қолмай, балки у билан боғлиқ илмларни янги поғонага кўтарди ва исломнинг илмий жиҳатдан юксалишида беқиёс ҳисса қўшди. Алломаларимизнинг илмий ва диний-маърифий меросида ҳадис тўпламларининг аҳамияти беқиёс. Бу борада Мовароуннаҳр муҳаддисларининг ҳадис илмида тутган …

Batafsil

СИЙМОСИ ҚАЛБЛАРНИ ЭГАЛЛАГАН АЛЛОМА

Абдулҳай Лакнавий шариат илмларида ўз замонасининг машҳури ва барча мусулмонларга Аллоҳ таоло тарафидан берилган намунасидир. У кишининг ҳаёти ва ижоди ўқувчини илмга чорлайди, қалбга хурсандчилик келтиради, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ва фиқҳий далилларни тўғри фаҳмлашга ундайди. Алломанинг турли илмлардаги амалга оширган ишлари ва баён қилган тадқиқотлари ислом уммати учун …

Batafsil

САЙЙИД КАМОЛИДДИНХОЖА КОСОНИЙГА БАҒИШЛАНГАН МАРСИЯЛАР ТАДҚИҚИ

Маълумки, ўлим – йўқотиш, жудолик муносабати билан халқ оғзаки ижодида йиғи, Шарқ ёзма адабиётида марсия, фироқия, ёднома, Ғарб адабиётида эса элегия, эпитафия сингари қатор жанрлар шаклланган [1:410]. “Марсия” арабча “риса” сўзидан олинган бўлиб, йиғламоқ, аза тутмоқ, қайғурмоқ маъноларини билдиради. Шеърий терминологияда эса вафот этган шахсни таърифловчи, шарафловчи, унга муносабат билдирувчи, …

Batafsil

АБУ АМР САМАРҚАНДИЙНИНГ “ФАВОИДУЛ МУНТАҚОТ” АСАРИ

IX-XII асрлар Мовароуннаҳрда илм-фан юксак даражада ривожлангани боис илм-фаннинг олтин даври дея эътироф этилган. Айнан ўша асрларда бу заминда ҳадис илмининг ривожига ўзининг беназир ҳиссасини қўшган Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий, Аҳмад ибн Ҳанбал Марвазий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ Марвазий, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Абд ибн Ҳумайд Кеший, Иброҳим ибн Маъқил Насафий, …

Batafsil

ИСҲОҚҲОН ИБРАТ ИЛМИЙ, МАЪНАВИЙ МEРОСИНИНГ ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДАГИ ЎРНИ

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг миллий маънавий қадриятлармиз, динимиз, тарихимиз, миллий ўзликни англаш ишларига ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада ёшларни жадидлар томонидан қолдирилган илмий маънавий мерос, уларнинг ибратли ҳаёт йўли, ҳаётий позициялари билан ҳамоҳанг тарзда тарбиялаш жуда муҳимдир. Жадид мутафаккирлари орасида Исҳоқҳон Ибратнинг серқирра ижод фаолияти, ҳаётий қарашлари, у …

Batafsil

АЛИ AЛ-ҚОРИНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Алломанинг тўлиқ исми Нуриддин Али Ибн Султон Муҳаммад Маккий Ҳанафий бўлиб, «Ал-Қорий» кунияси билан машҳурдир. «Ал–Қорий» номининг унга берилишига сабаб, у Қуръони каримни турли қироатларда ўқиш бўйича пешқадамлардан бўлган. Шунинг учун ал-Қорий номи билан шуҳрат қозонган[1: 21]. Ҳофиз Саййид Абдулҳай Китоний (ваф. 1381/1961й.) ўзининг «ат-Таротиб ал-идория ва-л-амалот ва-с-синоот ва-л-матожир ва …

Batafsil

МАҲМУД ЗАМАҲШАРИЙНИНГ «АТВОҚУ-З-ЗАҲАБ» АСАРИДАГИ АЙРИМ ҲИКМАТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

Маҳмуд Замаҳшарий адабиётшунослик, тилшунослик, ҳикматлар борасида дунё олимлари эътироф этган асарлар ёзган. «Атвоқу-з-заҳаб фи-л-мавоиз ва-л-ҳутаб» («Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари») мана шундай асарлар сирасига киради. Юз мақоладан иборат панд, насиҳат, яхши хислатлар ва ҳикматли сўзлардан иборат ушбу асар немис ва француз тилларига таржима қилинган ҳамда Вена, Штутгард, Байрут ва Қоҳирада …

Batafsil

Ҳидоятга бошлаган имом

Ислом оламида катта нуфузга эга бўлган имом, фақиҳ, калом илмининг мотуридийлик ақидавий мазҳаби асосчиси Имом Абу Мансур Мотуридий Самарқанднинг Мотурид қишлоғида таваллуд топган. Абу Мансур Мотуридий ўзининг юксак илмий салоҳияти билан ислом дунёсида алоҳида эътиборга сазовордир. Аллома умри давомида исломнинг асл моҳиятини ҳамда унинг ўзгармас ақидавий таълимотини бузғунчи фирқаларнинг турли …

Batafsil

ЎРТА АСРЛАРДА СОҒАРЖДАН ЧИҚҚАН АЛЛОМАЛАР

Ўрта асрларда Мовароуннаҳрнинг бутун дунёга донғи кетган Самарқанд, Бухоро, Насаф, Шош ва Термиз каби қадимий шаҳарлари билан бир қаторда кўплаб катта-кичик қишлоқ-қўрғонларида ҳам илм-фан, маданият юқори даражада ривожланган. Бу ерлардан илм-фаннинг турли соҳаларида ижод қилган Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Ибн Сино, Қаффол Шоший, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон …

Batafsil

ХУСРАВ ДЕҲЛАВИЙ ИЖОДИНИНГ ТАРИХИГА ЧИЗГИЛАР

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимизнинг асрлар мобайнида яратиб келган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросини тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу меросни яратган сиймоларнинг орасида, мўғул истилосидан қочиб Ҳиндистонга кетган, асли кешлик кишининг Деҳлида туғилиб, ижоди ўша юртда шаклланган фарзанди, адабиёт ихлосмандларининг кўнглидан абадулабад жой олган ижодкор, форс-тожик адабиётининг буюк намояндаси …

Batafsil