Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 52)

ЯНГИЛИКЛАР

ХАЛҚАРО СТИПЕНДИЯНИНГ НАВБАТДАГИ СОВРИНДОРИ КЕЛДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги ғолиби Малайзия ислом цивилизацияси институти доценти Нурул Ҳафизаҳ Муҳаммад Нур Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига етиб келди. Стипендиатни директор ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев кутиб олди ва илмий ходимлар иши, яратилган шароитлар ҳамда Марказ музейи фаолияти билан таништирди. Муҳаммад …

Batafsil

НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН ДОЛЗАРБ МАСАЛАГА БАҒИШЛАНДИ

Кеча пойтахтимизда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этишнинг долзарб масалалари” мавзуида Ёш шарқшуносларнинг академик Убайдулла Каримов номидаги XVIII анъанавий халқаро конференцияси иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA), Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси …

Batafsil

МАРКАЗ СТИПЕНДИЯСИ СОВРИНДОРЛАРИ ҲИСОБОТ ТАҚДИМОТИНИ ҚИЛИШДИ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендияси дастурининг ғолибларининг 2-жуфтлиги – Малайзия миллий университети Ислом цивилизацияси институти ўқитувчиси Муҳаммад Ҳилми Жалил ҳамда Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университети (Қозоғистон) докторанти Алмас Имангалиев Марказда ўтаётган амалиёт даври якун топгани муносабати билан илмий тадқиқотларининг ҳисобот тақдимотини ўтказишди. Тақдимотда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди. …

Batafsil

«Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик» шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Тайлоқ туманидаги Маданият марказида «Жаҳолатга қарши маърифат»  шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтмоқда.  Унда  «Шопўлот»,  «Ястепа», «Адас», «Навзандак», «Сараосиё» МФЙ фуқаролари, фаол ёшлар, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирок этишди.  Тадбирда Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев нутқ сўзлади. Мусаффо осмон, тинч ва осойишта замин қадрига етиш, ёшлар таълим-тарбиясига …

Batafsil

ДИНИЙ СОҲА РАҲБАРЛАРИ САМАРҚАНД ИМОМ-ХАТИБЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Бугун, 27 июль куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Баҳодир Қодиров ҳамда вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла …

Batafsil

«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК!»

«Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик» шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Қўшратбот туман марказидаги 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида мазкур шиор остида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда туман сектор раҳбарлари, таълим, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда иштирокчиларга диний экстремизм ҳамда психотроп моддаларнинг инсонга салбий таъсири ҳақида …

Batafsil

МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИ ДАВОМЧИСИ

Кўҳна тарихнинг ҳали очилмаган қанчадан-қанча сиру синоатлари бор. Истиқлол шарофати билан дунё тамаддунига тамал тоши қўйган бобокалонларимиз номи яна қайта тикланяпти. Уларнинг бир вақтлар эътибордан четда қолган, қаровсиз аҳволга тушган муқаддас қадамжолари, табаррук масканлари обод манзилларга айланмоқда. Буюк алломаларимиз мангу қўним топган зиёратгоҳлар таъмирланиб, бой маънавий-маърифий мероси тадқиқ этилмоқда. Мотуридия …

Batafsil

Зиёдов Шовосил Юнусовичнинг тарих фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси тўғрисида

“XV-XX аср бошларида Марказий Осиёда кутубхоначилик тарихи (қўлёзма манбалар ва улардаги муҳрлар таҳлили асосида)” мавзусида. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил 6 август куни соат 10:00 даги мажлисида тадқиқотчи Зиёдов Шовосил Юнусовичнинг “XV-XX аср бошларида Марказий Осиёда кутубхоначилик тарихи (қўлёзма манбалар ва …

Batafsil

МАРКАЗДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ ҲАМЖАМИЯТНИНГ ЙИРИК ВАКИЛЛАРИ МЕҲМОН БЎЛДИ

Бугун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига: – «Ал-Азҳар» университетининг мударриси ҳамда Қоҳирадаги «Машъал» масжидининг имоми  Абдуллоҳ Шаълан Ҳусайн;   – Француз шарқшуноси, Франция Миллий кутубхонасининг Шарқ коллекциясидаги форсча қўлёзмалар бўйича етук мутахассис, Фаробий номидаги халқаро мукофот совриндори Френсис Ричард;   –  Австрия Фанлар академияси Эроншунослик институти директори, Вена университетининг Эроншунослик …

Batafsil

“ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИ” ТУРКУМИДАН НАВБАТДАГИ СЕМИНАР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида навбатдаги онлайн семинар ташкил этилди. Унда Марказ раҳбарияти, илмий ходимлар, Имом Бухорий халқаро стипендияси совриндорлари ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Фанлар академияси Тарих институти, Абу Райҳон …

Batafsil