Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси Россияда ўтказилган конференцияда тақдим этилди

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси Россияда ўтказилган конференцияда тақдим этилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Томск шаҳрида бўлиб ўтган «Сибир – мулоқот ҳудуди» форуми доирасида ташкил этилган илмий-амалий конференцияда иштирок этишди.

Конференция давомида Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Тақдимотда Ўзбекистонда сўнгги йилларда виждон эркинлиги таъминлаш, диний ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.  Ўзбекистон Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида», «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида» ва бошқа қонунларнинг мазмун-моҳиятлари урғуланди.

Ўзбекистон Президентининг маънавий-маърифий соҳадаги халқаро ташаббуслари  алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти ҳақидаги муҳим янгиликлар қатнашчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Тадбир доирасида Новосибирск, Томск, Кемерово вилоятлари диний-маърифий соҳа вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Уларда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, келгусида мазкур ҳудудларда доимий ва вақтинча яшаётган ватандошлар иштирокида маънавий тадбирларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Check Also

ОКСФОРДДАГИ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ХАЗИНАЛАР

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация аъзолари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ҳақ …