Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ – ҲАЗОРАСП ВА ХОНҚА

НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ – ҲАЗОРАСП ВА ХОНҚА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Хоразм вилояти маҳаллаларида олиб бораётган ташвиқот ишлари Ҳазорасп ва Хонқа туманларида ташкил этилган тадбирлар билан давом этди.

Ҳазораспнинг “Оталиқ”, “Сулаймонқалъа”, “Алоқали кўл”, “Баркамол авлод” МФЙ вакиллари билан суҳбатда жаҳолат билан йўғрилган ахборот хуружлари, улардан кўзланган асосий мақсадлар ва ёшларни бу каби таҳдидлардан асраш борасида фикрлашилди.

Хонқадаги “Ойдин ҳаёт”, “Ғайрат”, “Ёш куч”, “Эҳтиром” маҳаллалари аҳли иштирокида ташкил этилган тадбирларда тарғиботчилар комил инсон ва ҳар томонлама етук авлодни тарбиялашда ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, вайронкор мафкура ва ахборот хуружлари таъсирига тушиб қолмаслик учун илм эгаллаш кераклигини ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берди.

Тадбирларда экстремизм ва терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларнинг аянчли оқибатлари, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди.

Вилоят маҳаллаларида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг …