Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 40)

ЯНГИЛИКЛАР

11 НОЯБРЬ – “ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Марказ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Йўлдошхон Исаев 2020 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойи иштирокчиларига йўллаган …

Batafsil

НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МАРКАЗ ЮТУҚЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Куни кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Жамоатчилик дипломатияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Ислом ҳамкорлик маркази билан ҳамкорликда Конрад Аденауер номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси томонидан “Динлар ва маданиятларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигида, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашда таълим ва диний маърифатнинг ўрни” …

Batafsil

Халқаро конференция ўз ишини якунлади

“Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг “Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестр тузиш ва рақамлаштириш масалалари” деб номланган II шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Халқаро конференциянинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Миср давлатларидан 50 нафарга яқин олим ва мутахассис иштирок этган бугунги йиғилишида …

Batafsil

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ШЎЪБА ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи» номли Форуми доирасида ўтказилаётган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг II шўъба йиғилиши Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида иш бошлади. “Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестр тузиш ва рақамлаштириш масалалари” мавзусида бошланган …

Batafsil

ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форуми доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги Халқаро конференциянинг I шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, университетлар, кутубхоналар, илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этди. “Қадимий ёзма …

Batafsil

ФОРУМНИНГ ИККИНЧИ ИШ КУНИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг иккинчи иш куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида очилди. “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган форумнинг асосий тадбирлари сирасидаги “Қуръони каримнинг Ўзбекистонда сақланаётган қадимий нусхалари кўргазмаси” ҳамда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тайёрланган “Катта Лангар …

Batafsil

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи» номли Форуми доирасида “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Унда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, университетлар, илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этади. Конференциянинг “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришда …

Batafsil

МАРКАЗИЙ ОСИЁ — ИСЛОМ САНЪАТИ ЎЧОҒИ

Шу йил 1 — 3 ноябрь кунлари Самарқандда “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида “Марказий Осиё — ислом санъати ўчоғи” мавзуида халқаро форум ўтказилади. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (1ВС1СА) ҳамда қатор мутасадди вазирлик …

Batafsil

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА

Марказнинг Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амонов “UzReport” телеканалига, Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев “Madaniyat va ma’rifat” телеканалига жонли эфирда интервью берди. Интервьюларда Форум тадбирларининг мақсад ва вазифалари ҳамда моҳияти ҳақида сўз борди. “Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг навбатдаги тадбирлари эртага, 2 ноябр …

Batafsil

ФОРУМНИНГ АСОСИЙ МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форум доирасида Араб каллиграфияси бўйича маҳорат дарси ва ислом санъатига оид давра суҳбати бошланди. “Боқий шаҳар” мажмуасида ўтаётган тадбирлар Туркияда ўтказилган хаттотлик мусобақасининг ғолиблари томонидан олиб борилмоқда. Иштирокчилар амалий машқлар асосида хаттотлик санъати намуналарини яратиш кўникмалари ҳамда ислом санъати борасидаги билимларини янада …

Batafsil