Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / «МАРКАЗ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ ОШИБ БОРАВEРАДИ!»

«МАРКАЗ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ ОШИБ БОРАВEРАДИ!»

Муҳаммад ШАҲИН – Тюбинген университети профессори(Германия):

– Марказингиз, айниқса музей Имом Бухорий ҳаёт йўли ва илмий фаолиятини ўзида ифодалаган нурли маскан сифатида қалбимни мунаввар қилди. У ерга кирган ҳар қандай кишининг кўнгли ёришади. Мен ҳам тўлқинландим, кўксимда ёқимли ҳаяжон уйғонди.

Муассасангиз файзи унинг Имом Бухорий мақбараси ёнида жойлашганида деб биламан. Бу ердаги муҳит инсон қалбига илм руҳиятини индиради, аждодлар маънавиятини улашади. Жамоангиз муваффақиятларининг асосий омили ҳам шунда. Ўйлайманки, бу ютуқлар бардавом бўлиб, вақт ўтиши билан кенгроқ миқёс касб этиб бораверади!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорликка эҳтиёж катта

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Италиянинг «CORIES» исломий диний жамияти вице-президенти, Милан шаҳридаги Ал-Воҳид масжиди имоми …