Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / «ҲАМКОРЛИГИМИЗ УЗОҚ ЙИЛЛАР ДАВОМ ЭТИШИГА ИШОНАМАН»

«ҲАМКОРЛИГИМИЗ УЗОҚ ЙИЛЛАР ДАВОМ ЭТИШИГА ИШОНАМАН»

Флориан ШВАРЦ – Австрия Фанлар академияси профессори, Академия ҳузуридаги Эроншунослик институти директори:

– Институтимиз билан Марказингиз ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланганига бир йил бўлди. Айни пайтда мазкур ҳужжатни амалиётга изчил татбиқ этиб, тадқиқотчиларимизнинг илмий тажриба алмашувини йўлга қўйганмиз. Ўзаро ҳамкорликда Марказий Осиё қўлёзмаларига бағишлаб ўтказилган халқаро конференция ҳам яқин алоқаларимизнинг амалий натижаси ўлароқ ташкил бўлди. Нафақат бу, балки олдин биргаликда ўтказган илмий тадбирларимиз ҳам Ўзбекистоннинг бизга таниш бўлган бой манбалар мероси ҳақида тобора кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун замин яратяпти. Шунинг учун ҳам Марказнинг қўлёзмалар фонди, ходимлар илмий салоҳияти, олиб борилаётган тадқиқотлар доим диққат-эътиборимизда туради. Шунинг учун ҳам шахсан ўзим бу ерга қайта-қайта келгим келаверади. Шунинг учун ҳам ишонч билан айтаманки, ҳамкорлигимиз ҳали узоқ йиллар давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорликка эҳтиёж катта

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Италиянинг «CORIES» исломий диний жамияти вице-президенти, Милан шаҳридаги Ал-Воҳид масжиди имоми …