Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / «МАРКАЗ – ИЛМИЙ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ»

«МАРКАЗ – ИЛМИЙ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИ»

Мариан КАЦ – Нью-Йорк университети профессори

– Тадқиқотларимнинг асосий йўналиши ислом ҳуқуқи ва унинг эски шаклларидан замонавийларига ўтиш босқичларини ўрганишдан иборат. Айни кунларгача айрим жиҳатлари сақланиб қолган бу ҳуқуқ тармоғининг ўз даврида асосий ўринда амал қилиш омилларини тадқиқ қилиш менга завқ бағишлайди. Юртингиз олимлари билан бу борада илмий мунозаралар юритиш, ўзаро тажриба алмашиш ва тадқиқот натижалари билан ўртоқлашишдан манфаатдорман.

Марказингиз, музей ва кутубхона менда улкан таассурот қолдирди. Айниқса, қўлёзма манбалар ва китоб фонди катта қизиқиш уйғотди.

Бу фондларни бойитиб бориш Марказнинг илмий муассаса сифатидаги мавқеини оширибгина қолмай, унинг нафақат юртингиз, балки дунё миқёсида аҳамиятга молик манбалар хазинасига айланишига хизмат қилади.

Жамоа ишларига омад тилайман.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорликка эҳтиёж катта

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Италиянинг «CORIES» исломий диний жамияти вице-президенти, Милан шаҳридаги Ал-Воҳид масжиди имоми …