Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / «ТАДҚИҚОТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШДА МАРКАЗ БИЛАН ҲАМҚАДАММИЗ»

«ТАДҚИҚОТЛАРНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШДА МАРКАЗ БИЛАН ҲАМҚАДАММИЗ»

Сами АЙЮБ, Техас университети профессори:

– Самарқандга илк бор келишим. Марказингиз фаолияти билан таниша туриб, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури эътиборимни кўпроқ тортди. Унинг совриндорлари билан танишдим, ҳаммасига ҳавасим келди. Бизда ҳам ўзбек олимларидан иборат ҳайъат бор. Улар билан ўзаро ҳамкорлик доим манфаатли кечган. Илм одамлари учун бу жуда муҳим, чунки тадқиқотлар юзасидан бошқа давлат олимлари билан юзма-юз илмий мулоқот имконияти ҳар доим ҳам берилавермайди.

Айни пайтда Ўзбекистон илм-фан соҳасини янада тараққий топтириш орқали дунёга бошқа жиҳатдан ҳам юз очяпти. Ташкил этилаётган кўплаб халқаро анжуманларнинг ўзи бунинг ёрқин тасдиғидир. Марказингизда бундай нуфузли тадбирларни самарали ташкил этиш ва уюшқоқлик билан ўтказишда ўзига хос тажриба шакллангани бизни қувонтиради. Мақсад битта – Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан алломалар илмий меросини ўрганиш йўлида олиб борилаётган тадқиқотларни мувофиқлаштириш. Шу мақсадда қилинаётган ҳар бир иш муҳим ва хайрлидир. Бу борада Марказ жамоаси билан бир йўлда эканимиздан мамнунмиз ва ўзаро изчил ҳамкорлик учун асослар етарли, деб ҳисоблаймиз.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорликка эҳтиёж катта

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Италиянинг «CORIES» исломий диний жамияти вице-президенти, Милан шаҳридаги Ал-Воҳид масжиди имоми …