Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Лаборатория фаолияти такомиллашмоқда

Ўтган йили Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида қўлёзма китобларни реставрация қилиш лабораторияси фаолият бошлаганини хабар қилган эдик. Бугунги кунгача ушбу йўналишда аҳоли томонидан тақдим этилган қимматли қўлёзма китоблар ҳамда Марказ фондида сақланаётган ёзма манбалар изчил ўрганилиб, жами 300 дан ортиқ қўлёзма асарда консервация – чанг ва ғубордан эҳтиёткорлик билан қуруқ …

Батафсил

Илм-фан ва маданий мерос ривожи йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия технология университети (МТУ) Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани, Ислом, фан ва цивилизация бўйича илғор тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари Моҳд Ҳилми бин Рамли раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонларни музейнинг экспозициялари, қўлёзмалар фонди, илмий ишланмалар ва мавжуд шароитлар билан таништирди. Делегация аъзоларига …

Батафсил

Илм билан йўғрилган дўстлик

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоғистон-Туркия университети профессори, Аҳмад Яссавий илмий-тадқиқот маркази директори Досай Кенжетаев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейини кўздан кечириб, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий меросига оид экспозициялар билан танишди. Ташриф доирасида “Марказий Осиёга исломнинг кириб келиши ва ёйилиши” мавзусида давра …

Батафсил

Халқ дипломатияси ва глобал ҳамжиҳатлик

Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида “Миллий, минтақавий ва глобал миқёсда халқ дипломатияси орқали барқарор ривожланишни таъминлаш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Анжуман халқ дипломатияси ва фуқаролик жамияти институтларининг халқаро ҳамкорликни равнақ топтириш, шунингдек, …

Батафсил

ҚОНУН УСТУН БЎЛСА,ЭЛ ОСОЙИШТА ЯШАЙДИ

Халқ орасида “Пойдевор мустаҳкам бўлса, уй тик туради, томи ҳам бутун бўлади” деган ҳақли гап бор. Давлатчилик нуқтаи назаридан бу пойдевор вазифасини Конституция бажаради. Унинг аҳамияти фақат ҳуқуқий нормалар тўплами билан чекланмайди. Бош қонун жамиятнинг ўзи ҳақидаги тасаввурини, ҳокимият ва фуқаро муносабатларига ёндашувни, давлатнинг вазифасига қай даражада содиқ эканини белгилаб …

Батафсил

Ҳуқуқий соғлом муҳит сари қадам

Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Коррупция ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этишда ҳуқуқий маданият ҳамда ҳарбий хизматда диний масалаларнинг ўрни” мавзусида маърифий давра суҳбати ташкил этилди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган мулоқотда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Т.Эвадуллаев, А.Мамадалиев мавзу юзасидан маъруза қилди. Мутахассислар томонидан келтирилган назарий асослар ва амалий …

Батафсил

Ёшлар қалбига йўл

Каттақўрғон педагогика институтида талаба ёшлар иштирокида «Раҳбар ва болалар» учрашуви ташкил этилди. Унда Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова ёшлар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилаётган имкониятлар, ўсиб келаётган авлод вакилларининг турли соҳаларда эришаётган натижалари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Учрашувда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий …

Батафсил

Эътиборга молик эътироф

Бугун ислом оламининг кўзга кўринган https://www.islamicity.org/ янгиликлар сайтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Отабек Муҳаммадиев ва Малайзия халқаро ислом университети профессори Шукран Абдураҳмоннинг “Ўзбекистон: ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференциясида инсонпарварлик маркази” номли мақоласи эълон қилинди. Мақола мамлакатимизнинг халқаро майдонда инсонийлик, маданий мерос ва глобал мулоқот маркази сифатидаги нуфузини яна бир …

Батафсил

Илм – жаҳолатдан ягона нажот

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах давлат политехника институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Тадбирда жаҳолат ва вайронкор ғояларга қарши курашишда илмнинг ўрни, инсонни тўғри йўлга бошловчи маърифатнинг ҳал қилувчи роли ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Марказ илмий ходимлари …

Батафсил

Ахборот сиёсати бўйича назарий ва амалий машғулотлар

Ўтган ҳафтада ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томонидан “Мулоқот орқали ҳисоботдорликни шакллантириш” лойиҳаси доирасида вазирлик ва идоралар матбуот котиблари учун тренинглар серияси ўтказилди. Мазмунли муҳокамалар ва амалий машғулотлар асосида ўтган ўқувларда Марказ матбуот хизмати раҳбари Шерзод Маматов ҳам фаол иштирок этди. …

Батафсил