Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Туркий дунё ва Яссавий мероси адабиёт ва тасаввуф чорраҳасида

Айни кунларда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг Туркология илмий-тадқиқот институтида Анқара Ҳожи Байрам Вали университети (Туркия) билан ҳамкорликда Аҳмад Яссавий ижодининг туркий адабиётда ўрганилиши доирасида “Туркий адабиётда Аҳмад Яссавий йўли ва мероси” мавзусида илмий-назарий анжуман ўтказилмоқда. Унда кўплаб олимлар, тадқиқотчи ва мутахассислар иштирокида туркий адабиёт, тасаввуф ва Аҳмад Яссавий …

Батафсил

Имом Бухорий илмий меросида ҳадис ва тафсир уйғунлиги

Марказда амалиёт ўтаётган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори, Туркиядаги Кавказ университети доценти Муҳаммад Алпарслон Картал Имом Бухорий асарларининг тафсир адабиётига таъсирини аниқлашга бағишланган тадқиқотларининг тақдимотини ўтказди. Олим ҳижрий VII-VIII асрларда битилган тафсир китобларига ҳадис илмининг буюк имоми қаламига мансуб “Саҳиҳул Бухорий” асаридан олинган иқтибослар орқали бу буюк тўпламнинг …

Батафсил

Замон таҳдидларига қарши маънавий ечим

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази ходимлари иштирокида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр: Маданий мерос ва динлараро мулоқот” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди. Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов йиғилганларга Ўзбекистон Республикасида диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий мақсадларига, …

Батафсил

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар ва Туркиядаги Анқара Ҳожи Байрам Вали университети ташаббуси билан ташкил этилган форумда икки мамлакатдан таниқли олимлар, жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Батафсил

Чинакам билим ва ижтимоий фаоллик – асл қадрият

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси Жомбой тумани бўлими ва тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари, бирлашма аъзолари, мураббий ва ўқувчилар иштирок этди. “Сохта салафийликнинг хатарлари”, “Инсон камолотида спортнинг ўрни”, “Ақидапарастликнинг ёш авлод …

Батафсил

Янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Самарқанд аграр-инновацион ва тадқиқотлар институти ҳамкорлигида “Диний маърифат ва маданий мерос: Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, институт ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда маънавият, маърифат масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор …

Батафсил

Самарқанд археологияси: ёзма манбалардаги тарихий қишлоқлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз ва хориждаги илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Германия, Туркия ва АҚШ каби давлатлардан олимлар иштирок этди. Семинарда Маданий мерос агентлиги Яҳё Ғуломов номидаги …

Батафсил

Ислоҳотлар, онг ва маърифат – муҳокама марказида

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” саройида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ва Маънавият ва маърифат марказининг Самарқанд вилояти бўлимлари ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда вилоят шаҳар ва туманларда маънавий-маърифий соҳада фаолият юритаётган мутахассислар, олий таълим муассасаларининг …

Батафсил

Марказда икки ой: “Ҳидоя” меросига илмий нигоҳ

Марказ амалиётчиси, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори, Туркиянинг Мармара университети докторанти Данияр Иссабеков “Ислом ҳуқуқи меросидаги “Ҳидоя” асари ва унга қилинган тафсирларнинг қиёсий таҳлили” мавзусида илмий тақдимот ўтказди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари қатнашган тадбирда тадқиқотчи асар тафсирида Марказий Осиё ва араб шарқи уламолари томонидан қўлланган услубларни …

Батафсил

Маърифатга йўғрилган илҳомбахш сафар

Марказ амалиётчиси, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори – Малайзия Халқаро ислом университети доценти др. Хайрил Ҳусайний бин Жамил илмий амалиёти якунларига доир тақдимот ўтказди. “Ҳадис илми ривожидаги ёрқин истиқболлар: Ўзбекистонга илмий сафар таассуротлари” мавзусида ўтган тадбир асосан юртимизда диний маърифат йўналишида фаолият олиб бораётган муассасалар, таълим масканлари ва шаклланган …

Батафсил