Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

“Маърифат карвони” Самарқандга етиб келди

Юртимизда маърифат, маданият ва маънавиятни кенг тарғиб этишга қаратилган “Маърифат карвони” тадбирлари Самарқанд вилоятида давом этмоқда. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги тарғибот тадбирлари доирасида навбатдаги маърифий учрашув ташкил этилди. Унда талабалар, Ислом цивилизацияси маркази олимлари, соҳа масъуллари ва вилоятдан жалб этилган лойиҳа …

Батафсил

Дукчи Эшон кутубхонаси: тарих, тақдир ва илмий мерос

Германиянинг Гамбург шаҳрида жойлашган Қўлёзма маданиятини ўрганиш маркази (CSMC – Centre for the Study of Manuscript Cultures) ҳузуридаги Ёзма артефактларни ўрганиш бўйича илғор тажриба кластери ташаббуси билан “Мусулмон жамиятларда мустамлака давридаги алоқалар ва қўлёзма мероси” мавзусида халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази директори, тарих …

Батафсил

“Маърифат карвони” – Жиззахда

Жиззах вилоятида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги “Маърифат карвони” тарғибот тадбирлари доирасида Жиззах шаҳридаги Ахборот кутубхона марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази лойиҳалари мазмун-моҳиятига оид семинар ташкил этилди. Унда йиғилганларга мамлакатимизда амалга оширилаётган маърифий ислоҳотлар, бой маънавий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган мегалойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Маърифат, маданият, илм-фан …

Батафсил

Соғлом фикр – соғлом жамият гарови

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида устоз-мураббийлар ва ёш спортчилар иштирокида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ёшлар онгида соғлом тафаккурни шакллантириш, уларни ёт ғоя ва ақидавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, маърифат ва маънавият асосида жаҳолатга қарши курашиш шиорини …

Батафсил

Маънавият ва бағрикенглик – ёт ғояларга қарши пишиқ қалқон

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси Тойлоқ тумани бўлими ва туман ИИБ ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида маърифий суҳбат ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари, бирлашма аъзолари, ИИБ ходимлари иштирок этди. Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов йиғилганларга юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган …

Батафсил

Инновацион музей бўйича концептуал ечимлар ва амалий қадамлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси Имом Бухорий инновацион музейи экспозициясини такомиллаштириш бўйича қатор тадбирларни амалга оширмоқда. Хабар берилганидек, ўтган йилнинг август ойида музей контентини шакллантиришга бағишланган ички учрашув ўтказилиб, унда асосан Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси тарихига оид экспозицияни яратиш масаласи кўриб чиқилганди. Кўп ўтмай, бу йўналишда олиб борилаётган илмий …

Батафсил

Эътиқод эркинлиги ва хавфсизлик кафолатига маърифий-ҳуқуқий ёндашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида диний-мафкуравий таҳдидларни бартараф этиш, жамиятда барқарорлик ва маънавий соғлом муҳитни таъминлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Унда бошқарманинг тегишли бўлимлари мутахассислари, вилоятдаги таълим муассасалари ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда мазкур йўналишда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этди. Марказ илмий …

Батафсил

Долзарб мавзуда очиқ мулоқот

Жиззах давлат политехника институтида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги мутасаддилари, Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди. Тадбирда Концепциянинг асосий мақсад ва вазифалари, …

Батафсил

Туркий дунё ва Яссавий мероси адабиёт ва тасаввуф чорраҳасида

Айни кунларда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг Туркология илмий-тадқиқот институтида Анқара Ҳожи Байрам Вали университети (Туркия) билан ҳамкорликда Аҳмад Яссавий ижодининг туркий адабиётда ўрганилиши доирасида “Туркий адабиётда Аҳмад Яссавий йўли ва мероси” мавзусида илмий-назарий анжуман ўтказилмоқда. Унда кўплаб олимлар, тадқиқотчи ва мутахассислар иштирокида туркий адабиёт, тасаввуф ва Аҳмад Яссавий …

Батафсил

Имом Бухорий илмий меросида ҳадис ва тафсир уйғунлиги

Марказда амалиёт ўтаётган Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори, Туркиядаги Кавказ университети доценти Муҳаммад Алпарслон Картал Имом Бухорий асарларининг тафсир адабиётига таъсирини аниқлашга бағишланган тадқиқотларининг тақдимотини ўтказди. Олим ҳижрий VII-VIII асрларда битилган тафсир китобларига ҳадис илмининг буюк имоми қаламига мансуб “Саҳиҳул Бухорий” асаридан олинган иқтибослар орқали бу буюк тўпламнинг …

Батафсил