Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Билим, маърифат ва қадрият – барқарорликнинг маънавий омиллари

Бугунги кунда жамият барқарорлиги, тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда диний мутаассиблик, экстремизм ва терроризм каби таҳдидларга қарши маърифий кураш олиб бориш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида Тойлоқ тумани таълим соҳаси вакиллари билан профилактик мулоқот ўтказилди. Учрашувда Марказ илмий ходими Ж.Жумаев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг …

Батафсил

Муҳим мавзулар юзасидан профилактик мулоқот

Маънавий барқарорликни таъминлаш, жамиятда соғлом диний муҳитни шакллантириш ва ижтимоий таҳдидларнинг олдини олиш масалалари фуқаролар, айниқса, ёшлар онгини тўғри йўналтиришга дахлдор муҳим тадбирлардан саналади. Бу борада таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига катта масъулият юкланган. Шуни инобатга олган ҳолда, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилаётган тарғибот доирасида Оқдарё туманидаги ўрта ва …

Батафсил

Маънавий барқарорлик ва виждон эркинлиги — давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Ёш авлод онгини соғлом руҳда тарбиялаш, бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш ва виждон эркинлиги ҳамда бағрикенглик тамойилларига асосланган давлат сиёсатини фуқаролар орасида кенг тарғиб қилиш — бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шу мақсадда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жойларда ташкил этилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида навбатдаги учрашув Самарқанд туманида …

Батафсил

Ёшларни ёт ғоялардан асраш ва миллий-мафкуравий қадриятларни мустаҳкамлаш тадбири

Замонавий жамиятда тез ўзгараётган ахборот муҳити ва кенг тарқалаётган турли ғоявий таъсирлар шароитида ёш авлодни соғлом маънавий асосларда тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан ҳимоялаш ва виждон эркинлиги тамойилларини кенг тарғиб қилиш муҳим вазифага айланди. Шу мақсадда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жойларда ўтказаётган маънавий-маърифий тадбирлардан бири Жомбой туманида ҳокимлик аппарати ходимлари …

Батафсил

Самарқандда маориф соҳаси раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жойларда аҳолининг маънавий савиясини ошириш, ёш авлод онгида соғлом тафаккур ва мафкуравий барқарорликни шакллантириш мақсадида ташкил қилинаётган тарғибот тадбирлари изчил давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот Самарқанд шаҳридаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, шунингдек, турли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ташкил этилди. Унда Марказ илмий …

Батафсил

Теран тафаккур маърифат билан озиқланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрашга йўналтирилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ўтказмоқда. Ҳудудлардаги давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ташкил этилаётган мулоқотларда маънавиятни юксалтириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, турли бузғунчи …

Батафсил

Манфаатли маънавий-маърифий мулоқот

Туркия, Анқара – 2025 йил, 10 июль. Айни пайтда Туркияда турли минтақалардан келган тадқиқотчилар иштирокида “Мовароуннаҳр тўртинчи ёзги семинарлари” муваффақиятли давом этмоқда. Туркия Ислом тафаккури институти ташаббуси билан йўлга қўйилган анъанавий ўқувларнинг жорий йилги иштирокчиларини Туркия Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Диёнат ишлари бошқармаси раҳбари Доктор Али Эрбош қабул қилди. Дин …

Батафсил

Туркияда тўртинчи ёзги семинар

Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр тўртинчи ёзги семинарлари” доирасидаги малака ошириш ўқувлари бошланди. Жорий йилги семинарда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Қодирхон Маҳмудов фаол иштирок этмоқда. Ушбу илмий ўқув дастурида Қирғизистон, Қозоғистон, Татаристон, Сенегал, Македония, Косово, Албания ва Озарбайжондан ташриф буюрган ёш тадқиқотчилар, талаба-ёшлар ҳамда илм …

Батафсил

Сафар янгича ҳамкорликка йўл очди

Аввал хабар берилганидек, ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий номларидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Индонезия Республикасида бўлди. Сафар доирасида икки мамлакат ўртасида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга …

Батафсил

Халқаро анжуманда юртимиз нашрлари намойиши

3 июль куни Жакартада “Мовароуннаҳрдан Жануби-Шарқий Осиёга: Ҳадис илмлари ва интеллектуал алоқалар” мавзусида бошланган халқаро илмий-амалий конференциянинг биринчи иш кунида юртимизда босмадан чиққан диний-маърифий соҳага оид адабиётлар тақдимоти ўтказилди. Аллома аждодларимиз илмий меросини ўрганиш, тарғиб этиш, ўзбек тилига ўгириш ва нашр қилиш Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бош вазифаларидан саналади. …

Батафсил