Home / МАҚОЛАЛАР (page 56)

МАҚОЛАЛАР

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Маълумки, Имом Бухорий қирқ йил мобайнида илмий сафарда бўлиб, ижодий фаолияти давомида йигирмадан зиёд асар ёзган. Унинг илмий мероси ҳажми, замонасининг ижтимоий-маънавий илмларини тўла-тўкис қамраб олгани билан кишини ҳайратга солади. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий жуда ёш пайтидаёқ китоб ёзишни бошлаган. Хатиб Бағдодий унинг ўзидан ривоят қилади: “Ўн саккиз ёшга етганимда …

Batafsil

ИСЛОМ ДИНИ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДА УСТОЗЛАРГА МУНОСАБАТ

“Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир.”[1]  Шавкат Мирзиёев Дарҳақиқат, устоз-мураббийлар жамият эртанги кунининг бунёдкорларидир. Эл-юртнинг моддий ва маънавий тараққиёти устозларнинг меҳнати ва жамиятнинг уларга нисбатан нечоғлик қадрлашига  …

Batafsil

УСТОЗ ким ?

Аллоҳ  Таоло оламларни  бунёд этгандан cўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди. Ривоят этилишича, одамзоднинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан. Биринчиси эр учун аёл, аёл учун эр. Чунки, аёл Одам …

Batafsil

МУТАФАККИРЛАР ҲУСНИХУЛҚ ҲАҚИДА

Муқаддас саналган миллий ва диний қадриятларимиз асосини инсон қалбини поклаш ва ислоҳ этишга, комил инсонни тарбиялашга қаратилган эзгу ғоялар ташкил этади. Айни бу жиҳат аллома ва мутафаккирларимиз илмий мероси учун ҳам хосдир. Буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний (973-1048) ўзининг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида инсонга хос одатларни  яхши ва ёмонга …

Batafsil

МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР РИВОЖИДА АНЪАНАВИЙ ИСЛОМНИНГ ЎРНИ

Маънавий ва диний қадриятларимиз тарихан уйғун ҳолда ривожланиб такомиллашиб борган.  Айниқса, маънавий қадриятлар ривожида анъанавий исломнинг ўзига хос ўрни бор. Инсоний фазилатларнинг энг юқори чўққиси, шубҳасиз, одоб дурдоналаридир. Хусусан, бугунги кунда комил инсонни камол топтиришда маънавий қадриятларнинг аҳамияти беқиёс.  Бу борада, миллатимизнинг маънавий қадриятлари ҳақида гап кетганда узоқ асрлар қаърида …

Batafsil

“ИМОМ БАҲРА ОТА” ЗИЁРАТГОҲИДАГИ ЭПИГРАФИК МАНБАЛАР

Буюк Ипак йўлининг марказий тармоқлари Самарқанд Суғди орқали ўтгани боис марказий Суғдда жойлашган Дабусия шаҳри қадимда халқаро савдо-сотиқ муносабатларида муҳим ўрин тутган. Дабусияда нафақат савдо-сотиқ, балки меъморлик, ҳунармандлик, тўқимачилик, кулоллик ва деҳқончилик каби соҳалар ҳам анча ривож топган. Жумладан, ипдан тўқилган “ведарий” навли матоси жаҳон бозорларида жуда харидоргир бўлган. Бу …

Batafsil

САБР ВА ТАҚВО – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

Аллоҳ таоло барча маҳлуқотлар орасида инсонни энг азиз ва мукаррам қилиб яратди. Инсонлар орасидан имонли, тақволи, сабрли ва солиҳ бандаларини ҳидоят сари йўллади. “Эй имон келтирганлар, сабр қилинглар, сабрда устун бўлинглар ва доимо курашга шай бўлиб туринглар, Аллоҳдан қўрқинглар, шундагина нажот топасизлар” (“Оли Имрон” сураси, 200–оят). Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ БУЮК ОЛИМ БЎЛИБ ЕТИШИШИДА ОТА-ОНАСИНИНГ ЎРНИ ВА ХИЗМАТЛАРИ

Ислом динида фарзанд тарбияси ибодат даражасидаги амаллар қаторига киради. Шу сабабли донишманд ота-боболаримиз, оқила оналаримиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериб келган. Тарихга назар ташласак, бунга жуда кўп мисолларни кўрамиз. Жумладан, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг буюк олим бўлиб етишишида ота-онасининг улкан хизматлари, узоқ йиллик машаққатлари мужассамдир. Имом Бухорийнинг отаси Исмоил ибн …

Batafsil

“КИТОБУТ ТАВҲИД” – АДАШГАН ОҚИМЛАРГА ҚАРШИ ТУРИШДА МУСТАҲКАМ ҚАЛЪА(2-қисм)

Имом Мотуридий Аллоҳга макон исбот қиладиганларга раддия бериб бундай дейди: “Аҳли ислом Аллоҳга макон исбот қилиш қилмаслик борасида ихтилоф қилди. Баъзилар: “Аллоҳ Аршнинг устида қарор топган”, деб даъво қилди. Уларнинг наздида Арш фаришталар кўтариб турадиган тахт ҳисобланади. Улар ўз сўзларига “Раҳмон Арш устига истиво қилди” (Тоҳа сураси, 5-оят), оятини ва …

Batafsil

“КИТОБУТ ТАВҲИД” – АДАШГАН ОҚИМЛАРГА ҚАРШИ ТУРИШДА МУСТАҲКАМ ҚАЛЪА

Сир эмаски, ҳозирги кунларда дунё мусулмонларининг тўқсон фоизидан кўпроғи эргашаётган аҳли сунна вал жамоага мансуб мотуридийлик ва ашъарийлик йўналишларига турли оқимлар томонидан мафкуравий ҳужумлар ташкил қилинмоқда. Улар нима қилиб бўлса ҳам мусулмонларни ҳақ йўлдан оздириб, ўзига тобеъ қилишни истаётгани аста-секин ҳаммага маълум бўлиб бораётган бўлса-да, халқимиз орасида ушбу адашган тоифаларга …

Batafsil