Home / МАҚОЛАЛАР (page 45)

МАҚОЛАЛАР

ИСЛОМДА ДЎСТЛАР ЎРТАСИДАГИ БАҒРИКЕНГЛИК

Парвардигори олам бир-бирини тушунсин, бир-бирига ёрдами тегсин ва аҳил яшасин деб, инсонларни бир-бирига дўст-биродар қилиб қўйди. Инсон ҳаётида чин дўстларнинг кўп бўлиши унинг бахтидир. Бунда инсоннинг гўзал одоби ва комил ахлоқи муҳим ўрин тутади. Пайғамбар алайҳиссалом Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга: “Эй Абу Ҳурайра! Гўзал ахлоқли, чиройли одобли бўлгин”, дедилар. Абу …

Batafsil

ИСЛОМ МУТААССИБЛИККА ҚАРШИ

Ислом дини инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасини ўзида мужассам этган, ҳар замонга мос эзгуликка асосланган бағрикенг, мўътадил диндир. Ислом фақат диний аҳкомлардан иборат бўлган дин эмас, балки у жамият маънавияти ва маърифатини шакллантирувчи ҳамда камолга етказувчи ҳамда унинг ижтимоий-сиёсий, руҳий-маънавий талабларини қондирувчи диндир. Аммо, исломий арконларнинг ижроси баробарида инсон диний …

Batafsil

ҚУРЪОНДА МАСЖИД ҲАҚИДАГИ ОЯТЛАР ТАҲЛИЛИ

Ҳар бир диний таълимотда бўлгани каби, ислом динида ҳам, мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун махсус ибодатхона мавжуд. У масжид (мачит) деб номланади. Масжид مسجد))  сўзи араб тилидан олинган бўлиб, сажда қилинадиган жой деган маънони англатади [3: 298.]. Истилоҳда эса, масжид деб мусулмонлар жамоат бўлиб намоз ўқийдиган ибодатхонага айтилади. Масжидлар асосан, кундалик …

Batafsil

ЎзР ФА АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ ҚЎЛЁЗМАЛАР ФОНДИДАГИ ТАЖВИД ИЛМИГА ОИД МАНБАЛАР

Марказий Осиёдан етишиб чиққан алломалар, мутафаккирлар ва ислом илмларининг билимдонлари турли исломий фанлар бўйича баракали ижод қилганлар. Тафсир илмида Абуллайс Самарқандий, Абулбаракот Насафий, Абу Ҳафс Насафий, Маҳмуд Замахшарий; фиқҳ илмида Абу Ҳафси Кабир, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Бакр Косоний, Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож аш-шариъа Бухорий; калом ва ақида илмида Абу …

Batafsil

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ЭСТЕТИК МЕРОСИДА МИЛЛИЙ ҒОЯ МАСАЛАЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

Марказий Осиёдан етишиб чиққан мутафаккирлар ичида ўзининг бой бадиий-эстетик мероси билан келажак авлодларга ноёб асарлар қолдирган давлат арбоби, шоир Алишер Навоийни бутун дунё аҳли яхши билади. Бугунги кунда Ўзбекистонда шоир бадиий ижодидан баҳра олмаган инсон топилмаса керак. Унинг бой эстетик меросини миллий ғоя ва қадриятлар билан уйғун равишда ўрганиш борасида …

Batafsil

ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАРАРО МУЛОҚОТНИНГ ФАЛСАФИЙ-СИНЕРГЕТИК МОҲИЯТИ

Биз глобаллашув жараёнлари шиддат билан ривожланиб бораётган XXI асрда, цивилизациялар, маданиятлар, қадриятлар бир-бирига яқинлашаётган, бир-бирини англаётган, бир-бири билан мусобақалашаётган бир даврда яшамоқдамиз. Масаланинг асл моҳиятини ўз манфаатлари доирасида тушунувчи айрим сиёсатчилар “цивилизациялар тўқнашуви” рўй бермоқда, деб ваҳима солишга уринмоқда. Аслида дунё цивилизациялари энди-энди бири-бирини тушуна бошламоқда. Бу жараёнга қаршилик кўрсатаётган …

Batafsil

ИНСОН МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНИШИДА ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ  БУЮК ХИЗМАТЛАРИ

Инсон қалбини гўзал қиладиган, инсонийлик ҳис-туйғуларини уйғотадиган нарса бу – маънавият. Маънавият, гарчи у барча одамларга хос бўлса-да, ҳеч ўзгармайдиган, доимий ўлчам деб бўлмайди. Юксак маънавийлик Ўзбекистон халқи интилаётган устувор мақсадлардан биридир. Юртимизда жамиятни тубдан янги асосда қуриш ва уни ҳар томонлама ривожлантириш, халқнинг дунёқараши ва шу билан биргаликда маънавияти …

Batafsil

САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ “ШАРҲ АЛ-АҚОИД” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ ТАРИХИ ВА ИЖТИМОИЙ ЗАРУРАТИ

Бугунги дунё илмий жамоатчилиги эътироф этаётган асосий ижтимоий воқеликлардан бири илм-фан ва ислом дини тамаддунига ўзларининг бетакрор ҳиссасини қўшган Марказий Осиёлик олиму мутафаккирларнинг маънавий меросидир. “Маълумки, қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз авлиёлар етишиб чиққан”[1]. Марказий Осиёлик олимлар …

Batafsil

АЛЛОМАНИНГ ОНАСИ

Ислом динида фарзанд тарбияси ибодат даражасидаги амаллар қаторига киради. Шу сабабли донишманд ота-боболаримиз, оқила оналаримиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор берган. Тарихга назар ташласак, бунга жуда кўп мисолларни кўрамиз. Жумладан, муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг буюк олим бўлиб етишишида ота-онасининг улкан хизматлари, узоқ йиллик машаққатлари мужассамдир. Имом Бухорийнинг отаси Исмоил ибн Иброҳим …

Batafsil

ТАСАВВУФДА БАҲОУДДИН НАҚШБАНДНИНГ ИСЛОҲОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИ

Ўн иккинчи ва ўн бешинчи асрларда Ўрта Осиё халқлари орасидан Шарқ ирфоний тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган бир тизим мутафаккир мутасаввифлар етишиб чиқди. Бу даврларда Мовароуннаҳр ва Хуросонда тасаввуфнинг яссавия, кубравия, қодирия ва, айниқса нақшбандия тариқати маънавий ҳаётда муҳим роль ўйнаганлиги тарихдан маълум. Исломий аҳкомлар ўчоғи Бухородан етишиб чиққан Баҳоуддин …

Batafsil