Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Пойтахтдаги тадбирлар қизғин давом этмоқда

Пойтахтдаги тадбирлар қизғин давом этмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбар ходимлари 5 март куни Шайҳонтоҳур туманида маънавий-маърифий учрашув ўтказди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ташкил этилган тадбирда Шайҳонтоҳур тумани ҳокимининг ўринбосарлари ва ижтимоий соҳа ходимлари билан бирга, маҳалла раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, диний соҳа вакиллари, умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Академия ректори Уйғун Ғафуров комил инсон ва ҳар томонлама етук авлодни тарбиялашда ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, ёшларни вайронкор мафкура ва ахборот хуружлари таъсиридан асрашда бобокалонларимиз асарларидаги маънавий ўгитлар дастуриламал бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Тарғибот гуруҳи аъзолари “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маъруза қилди.

Сўзга чиққанлар йиғилганларга исломнинг тинчликпарвар дин экани, аждодларимиз қолдирган дунё аҳамиятига молик бой илмий мерос ёшларни жаҳолатга қарши маърифат ғояси асосида тарбиялашда асосий манба бўлиб хизмат қилишини яққол мисоллар асосида тушунтирди. Кейинги йилларда асос солинган халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан шу масалаларга тааллуқли кўплаб нашрлар чоп этилаётгани, қадимги қўлёзмалар ўзбек тилига таржима қилинаётгани таъкидланди.

Иштирокчилар учун “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш қилиниб, марказлар томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …