Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ГАЛДАГИ ТАДБИРЛАР ГУРЛАН ВА ЯНГИБОЗОРДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ГАЛДАГИ ТАДБИРЛАР ГУРЛАН ВА ЯНГИБОЗОРДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Хоразм вилоятининг Янгибозор ва Гурлан туманлари маҳаллаларида тарғибот тадбирларини ўтказди.

Янгибозор туманидаги “Халқобод”, “Очақалъа”, “Олтинкўл”, “Наврўз” МФЙ аҳли билан ташкил этилган учрашувларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мақсадлар, аллома аждодларимизнинг ибратмонанд ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси, илм олиш ва ёйишнинг фазилати, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ҳамда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Гурландаги “Собунчи”, “Пахтачи”, “Дўстлик”, “Нуробод” маҳаллалари вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбирларда бугунги кунда юртимизда рўй бераётган иқтисодий-ижтимоий янгиланишлар аҳамияти ҳақида фикр юритилиб, турли ғоявий курашлар кескинлашаётган даврда жаҳолатга қарши илм ва маърифат билан курашиш зарурати тўғрисида ҳаётий мисоллар асосида билим ва кўникмалар берилди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг …