Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА НУТҚ СЎЗЛАДИ

МАРКАЗ ДИРЕКТОРИ НУФУЗЛИ АНЖУМАНДА НУТҚ СЎЗЛАДИ

Айни пайтда Термизда Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва қатор бошқа вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида “Имом Бухорий, Имом Доримий ва Имом Термизий: Муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусида халқаро илмий конференция иш олиб боряпти. Унда Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жазоир, Кувайт, Марокаш, Қатар, Россия, Буюк Британия ва Франциядан таниқли уламолар, етук олимлар, илмий тадқиқот марказлари вакиллари қатнашмоқда.

Конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳам иштирок этиб, “Халқаро илмий-тадқиқот марказлари – муштарак мақсад йўлида” мавзусида маъруза қилди.

Нотиқ Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказларини ташкил этишдан кўзланган пировард мақсадлар, мазкур муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг самараси, қўшма лойиҳалар натижасида эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот берди. Маърузада Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолият кўрсаткичларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Имом Бухорий, Имом Доримий, Имом Мотуридий каби муҳаддислар, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан бошқа олим ва мутафаккирлар меросини ўрганиб, жаҳонга тарғиб қилиш ҳар бир маърифий муассасанинг муҳим вазифаси бўлиб қолиши таъкидланди.

Шунингдек, конференция шўъбаларидан бирида Марказ илмий ходими Шукурилло Умаров иштирок этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …