Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / НАВБАТДАГИ ТАДБИР ТЕРМИЗ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИДА ЎТДИ

НАВБАТДАГИ ТАДБИР ТЕРМИЗ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИДА ЎТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тарғиботчилари 8 ноябрь куни Термиз давлат педагогика институтида иш олиб борди.

“Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда Шукрулло Умаров, Жонибек Жумаев, Баёзхон Маҳмудов ва Сирожиддин Абдувоитов талабаларга сўнгги пайтларда авж олаётган маънавий таҳдидлар, ёшлар ҳаётига кириб бораётган ижтимоий тармоқлардан мақсадсиз, шунчаки хушвақтлик учун фойдаланишнинг салбий жиҳатлари, ёт оқимлар таъсиридан сақланиш чоралари хусусида маълумот берди.

Тадбир доирасида буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг Марказ томонидан нашр этилган асарлари тақдимоти ўтказилиб, талабалар билан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва бой илмий мероси ҳақида савол-жавоблар ташкил қилинди. Энг зукко талабаларга илмий китоблар тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …