Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ҚАШҚАДАРЁДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ҚАШҚАДАРЁДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Биз ёт ғоялар ва ахборот хуружларига қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Марказ илмий ходимлари Ш.Умаров, Б.Маҳмудов, С.Абдувоитов ва А.Мамадалиев институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, тьютор ва талабаларига бугунги глобаллашув шароитида ёшлар онгу тафаккурига салбий таъсир этувчи турли мафкуравий найранглар ва ахборот хуружларидан сақланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган амалий тадбирлар хусусида тушунча берди.

Бундан ташқари, тарғиботчилар бугунги глобаллашув жараёнида ёшларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга доимий эҳтиёж нуқтаи назаридан келиб чиқиб, илм ва маърифатнинг инсон ҳаётидаги юксак аҳамиятини ҳаётий мисоллар асосида қайд этиб ўтди.

Маърузачилар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Тадбир якунида Марказ томонидан чоп этилган “Саҳиҳи Бухорий шарҳи” ва “Муснади Кеший” китоблари, Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қурʼон” асарининг 30-жузи ҳамда “Буюк алломаларимиз” ҳақидаги халқчил рисола ва “10 та ҳақиқат” плакатлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тавсиялар амалиётда қўлланади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг …