Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЮРТИМИЗНИНГ ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИ ПОРЛОҚ

ЮРТИМИЗНИНГ ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИ ПОРЛОҚ

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ҳафталикнинг очилиш маросимидаги нутқида халқимизнинг бой қадим қадриятлари, теран тарихий илдизлари, буюк аллома аждодлари сийратига тўхталди.

Нотиқ юртимиздаги мавжуд маданий мерос объектлари ва тарихий архитектура ёдгорликлари, шунингдек, ташкил этилган ҳафталик давлатимиз туризм соҳасининг янгидан-янги истиқболларини очиб беришини таъкидлади.

Айни дақиқаларда сўз Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА) Бош директори Маҳмуд Эрод Қиличга берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Эътиқод эркинлиги — инсон қадрининг юксак ифодаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги давлат …