Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / АХБОРОТ МАКОНИ МУТАСАДДИЛАРИ ҚУТЛАНДИ

АХБОРОТ МАКОНИ МУТАСАДДИЛАРИ ҚУТЛАНДИ

Пойтахтимизда “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик – бош мезон” мавзусида миллий конференция бошлангани тўғрисида хабар берган эдик.

“Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусида “City Palace Hotel Tashkent” меҳмонхонасида ўтказилган анжуман Конференция иккинчи иш кунининг асосий тадбири бўлди.

   

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Миллий масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Нозима Давлетова, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил қилинган тадбир иштирокчиларини қутлаб, кейинги беш йилда мамлакатимизда буткул янги — давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шакллангани, соҳада ҳозирга қадар амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, бугунги кунда эътибор қаратилиши лозим бўлган долзарб масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Конференция давомида давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов, Сенат қўмита раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровнинг “Очиқлик, ошкоралик, ва холислик ахборот сиёсатининг ўзгармас мезонларидир”, “Давлат органларининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг вазифалари: таклиф ва тавсиялар”, “Давлат идораларининг аҳоли фикрини инобатга олиши ва улар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш борасида ахборот хизматларининг роли” ва “ОАВ билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш – давлат идораси имиджини шакллантиришнинг муҳим омили” мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Анжуманда иштирокчилар томонидан давлат органлари очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган фармон ва қарорлар ижроси сарҳисоб қилиниб, вазирлик ва идораларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш ва камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди ва ахборот маконидаги долзарб вазифалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Конференция доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан давлат органлари мансабдор шахслари ва хизматчилари учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар қўлланмаси ҳам тақдимот қилинди ва барча қатнашчиларга тарқатилди. 

Конференция якунида қатнашчилар учун маданий тадбир ташкил этилди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …