Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИГА ОИД МУҲИМ МИЛЛИЙ АНЖУМАН ИШ БОШЛАДИ

АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ СОҲАСИГА ОИД МУҲИМ МИЛЛИЙ АНЖУМАН ИШ БОШЛАДИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси ҳамкорлигида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик – бош мезон” мавзусида миллий конференция иш бошлади.

Ислоҳотларнинг бугунги босқичида ахборот хизматлари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаш ва кутилаётган сиёсий тадбирлар жараёнида давлат органларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган конференцияда давлат ҳокимияти органлари, республика аҳамиятига молик идоралар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Конференциянинг биринчи кунида иштирокчилар ўртасида танишув, тажриба алмашув, пресс-тур ва очиқ мулоқотлар ўтказилди. Даставвал Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Медиарежалар бўйича янги платформа тақдимоти бўлиб ўтди. Унда ташкилотчилар томонидан йиғилганларга медиарежалар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш асносида ишлаб чиқилаётган янги электрон платформа қулайликлари, афзалликлари ва техник жиҳатдан кенг имкониятлари ҳақида сўзлаб берилди. Платформа келгуси ойдан тест режимида ишга туширилиши режалаштирилган. Тақдимотда шунингдек, ахборот хизматлари томонидан тузиладиган медиарежалар мундарижасини замон талаблари асосида янада такомиллаштириш, оммавий ахборот воситаларида муаммоли вазиятларни ёритиш жараёнида холислик ва ташаббускорликни таъминлаш борасида услубий тавсиялар берилди.

Конференция дастурига биноан иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Рақамли вазиятлар маркази” ҳамда Адлия вазирлиги ахборот хизмати фаолияти билан танишдилар.

Куннинг иккинчи ярмида конференция қатнашчилари Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси таркибидаги “Renessans TV” телеканали фаолиятининг кўздан кечирдилар. Шу ернинг ўзида Ассоциацияга аъзо телерадиоканаллар раҳбар ва ижодий ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Кун охирида иштирокчилар учун “Янги Ўзбекистон” боғига саёҳат ташкил этилди.

Конференция иши 2 кун давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …