Home / ЯНГИЛИКЛАР / ИНДОНЕЗИЯДА НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

ИНДОНЕЗИЯДА НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

Бугун Индонезиянинг Маланг шаҳрида INTERNATIONAL SYMPOSIUM OF RELIGIOUS LITERATURE AND HERITAGE-3 (ISLAGE-3) “ДИНИЙ АДАБИЁТЛАР ВА МЕРОС-3 – ДИНИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ВА АДАБИЁТ: ГЛОБАЛ МУАММОЛАРГА ҚАРШИ” мавзусидаги халқаро Конференция ўз ишини бошлади.

Мазкур Конференция Индонезия Дин ишлари Вазирлиги, Маланг шаҳридаги Мавлоно Малик Иброҳим университети ҳамда ИҲТнинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази (ИРСИКА) ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Конференцияни Индонезия Дин ишлари Вазири Prof. Dr. M. Arskal Salim ва IRCICA Бош директори, Проф. Др. Маҳмут Эрол Қилич кириш ва табрик сўзлари билан очиб берди.

Конференция 30 ноябрь-2 декабр кунлари бир нечта шўъбаларга бўлинган ҳолда ўтказилади ва унда Марказ директори Ш.Зиёдов “IMAM BUKHARI’S AL-JAMI’ AL-SAHIH AND ITS RARE MANUSCRIPTS” – “Имом Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” асари ва унинг нодир қўлёзма нусхалари” ҳамда директор ўринбосари О.Муҳаммадиев “SAHIH AL-BUKHARI SCHOOL IN EGYPT. HOW DID SAHIH BUKHARI ENTER EGYPT?” – “Мисрдаги “Саҳиҳул Бухорий” мактаби. “Саҳиҳул Бухорий” Мисрга қандай етиб борган” мавзуларида ўз маърузалари билан қатнашиши кўзда тутилган.

Уч кун давом этадиган Конференцияда Индонезия, Туркия, Нигерия, АҚШ, Судан ва Ўзбекистондан жами 68 нафар олимлар ўзларининг академик маърузалари билан иштирок этиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …