Home / КИТОБЛАР / ОТАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

ОТАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

– عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ مَنْ؟ قَالَ: «أَبَاكَ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» дейишди.
«Онангга», дедилар.«Сўнгра кимга?» деди.
«Онангга», дедилар.
«Сўнгра кимга?» деди.
«Онангга», дедилар.
«Сўнгра кимга?» деди.
«Отангга», дедилар».
Шарҳ: Демак, онага яхшилик қилгандан кейин боланинг яхшилигига иккинчи ўриндаги ҳақдор инсон ота бўлар экан. Бу ҳақда сал юқорида батафсил гапириб ўтдик.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَتَى رَجُلٌ نَبِيَّ اللهِ  فَقَالَ: مَا تَأْمُرُنِي؟ قَالَ: «بِرَّ أُمَّكَ»، ثُمَّ عَادَ، فَقَالَ: «بِرَّ أُمَّكَ»، ثُمَّ عَادَ، فَقَالَ: «بِرَّ أُمَّكَ»، ثُمَّ عَادَ الرَّابِعَةَ، فَقَالَ: «بِرَّ أُمَّكَ»، ثُمَّ عَادَ الْخَامِسَةَ، فَقَالَ: «بِرَّ أَبَاكَ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Бир одам Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Мени нимага буюрасиз?» деди.
«Онангга яхшилик қил», дедилар.
У саволини қайтарди.
«Онангга яхшилик қил», дедилар.
У саволини яна қайтарди.
«Онангга яхшилик қил», дедилар.
У саволини тўртинчи марта қайтарди.
«Онангга яхшилик қил», дедилар.
У бешинчи марта қайтарганида:
«Отангга яхшилик қил», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадисдан ҳам ота-онага яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг бурчи эканини тушуниб оламиз.

Манба:@islomuz_kanal

Check Also

АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БУХОРИЙ (810-870)2-қисм

Манбаларда Имом Бухорий ўз ватанида ва хорижий юртларда мингдан ортиқ устозлардан ҳадис ривоят қилгани кўрсатилган. …