Home / 2018 (page 51)

Yearly Archives: 2018

Қутлуғ риштани узганлар

Қариндошчилик алоқаларига эҳтиром қилишлик бизларга ота-боболаримиздан қонимизга сингиб кетган фазилат. Динимиз кўрсатмалари ва таълимотлари ҳам шунга далолат қилади. Бу эса нафақат инсоннинг ўзи учун, балки бутун жамият учун нечоғли зарур эканлигини бир оз тасаввур қилмоқчи бўлсангиз, бошқа элатлар турмушига назар солинг.

Batafsil

Бидъат-хурофот ва ирим-сиримлардан сақланайлик

“Бидъат” сўзи луғатдаги маъноси “янги пайдо бўлган” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда ислом дини мукаммаллик даражасига етгандан кейин пайдо бўлган нарса “бидъат” дейилади. Аммо шу билан бир қаторда жоҳиллик асорати бўлган бидъат ва хурофотлар ҳам ҳали хануз халқимиз орасида мавжуд.

Batafsil

Исмоил Муҳаммад Cодиқ маслаҳатчи этиб тайинланди

Фазилатли Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суюкли фарзанди Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди. Хабарингиз бор, шу йил 9 февраль куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Чилонзор туманига ташрифлари чоғида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номида масжид барпо этиш бўйича муҳим топшириқлар бериб, улуғ алломанинг …

Batafsil

Одам савдоси – аср вабоси

Инсон бепарволиги, шошқалоқлиги, илмсизлиги, очкўзлиги, соддалиги туфайли муаммоли ҳолатларга тушиб қолади. Ҳозирги кунда баъзиларимиз бойлик ортидан қувиш, дабдабали тўйлар қилиш қимматбаҳо автомобилга эга бўлиш бошқалардан баландроқ, ҳашаматлироқ уйлар қуриш дардига тушиб, четга борсам бирданига қанча мол-дунё ишлаб келаман деб сўраб суриштирмай, чет давлатларга иш истаб, пул истаб жўнаб қолади.

Batafsil

Ҳаж ибодатига борувчи аёлларга тавсиялар

Ҳаж Ислом динининг бешинчи рукни бўлиб, ҳаж қилувчи нафс поклиги ва аҳлоқ сайқалига алоҳида эътиборли бўлиши талаб этилади. Аллоҳ таоло Ўзининг  байтига ҳаж ибодатини бажариш учун чақирибдими, демак  ҳаж қилувчилар Аллоҳнинг меҳмонларидир.   Шунинг учун ҳаж қилувчилар олий даражадаги одоб билан одобланишлари зарурдир.

Batafsil

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

Муаллифи: Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда …

Batafsil

Францияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида нашр этилган 15 та китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

Франция маданий доираларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништириш мақсадида Парижда бўлиб турган бир гуруҳ исломшунос, шарқшунос олимлар Франция миллий кутубхонаси, Франциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонасига ташриф буюрди.

Batafsil

ҲИНДИСТОН ИСЛОМ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ: ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЮКСАК НАТИЖА БЕРАЖАК

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали меҳмон билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов мулоқот олиб борди. Дастлаб, муфтий …

Batafsil

Малазияда ўтказилаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

2018 йил 1-июль куни Малазия Республикасининг Нилай шаҳрида “Arab Researcher ID” халқаро илмий форум ва Малазия ислом илмлари университети ҳамкорлигида 1-2 июлъ куни ўтказилиши режалаштирилган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” бошланди. Конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Ш. Умаров “Мовароуннаҳрлик машҳур муҳаддислар ва уларнинг илмий …

Batafsil

شرح النقاية (Шарҳ ан-ниқоя)

Шарҳ ан-ниқоя (= Шарҳ мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя,Суал шарҳ Илёс). شرح النقاية (شرح مختصر الوقاية فى مسائل الهداية سؤال شرح الياس) Муаллифи: Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” нинг …

Batafsil