Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح النقاية (Шарҳ ан-ниқоя)

شرح النقاية (Шарҳ ан-ниқоя)

Шарҳ ан-ниқоя (= Шарҳ мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя,Суал шарҳ Илёс).

شرح النقاية (شرح مختصر الوقاية فى مسائل الهداية سؤال شرح الياس)

Муаллифи: Маҳмуд ибн Илёс Фаҳриддин ар-Румий. (ваф.851/1447 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.)нинг “Ан-Ниқоя, (Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)” нинг асарига ёзилган шарҳдир. Асар “Фасл ал-сифату солат” (“Намоз сифатлари”)дан бошланиб, “Масоили шатто”да тугаган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Араб.

Асар боши (в. 1а) :

… رباعية او ثلاثية فرضا او نفلا وعند محمد وزفر … القعدة  الاولى فى الرباعى من النفل فرض … 

Асар сўнги (в. 274а) :

… والكافى والكفاية موصى لمفضلاتها ومبينا لصاحبها والصلوة  والسلام على رسوله محمد وآله واصحابه والطيبات اجمعين 

Библиография : GAL  SB I, 648 ;Халидов, № 4107-4112 ;  Қарши,  № 13 ; Нукус,  № 36.

Колофон (в. 274а)  :

   تمت الكتاب بعون الملك الوهاب اللهم اغفرلى ولوالدى ولاستاذى ولجمع المؤمنين والمؤمنات والمسلمين والمسلمات برحمتك يا ارحم الراحمين سنة ١٢٤٣

Кўчирилган сана (в. 274а) : 1243/1828 й.

Настаълиқ. 274 варақ. (в. 1а-274а) ; 274б-275 бўш варақ ; 23 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн устига қизил чизиқ билан чизилган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´85 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқовалари йўқ. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …