Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

Муаллифи: Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган).

Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва бобларга ажратилган ҳолда баён қилинган. Шунингдек асар ва ҳошиясида меросга оид оят, ҳадислар келтирилган. Жумладан, мерос тақсимоти арифметик мисоллар билан билан кенгайтириб берилган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили: Араб. 

Басмала (в. 40б).

Асар боши (в. 40б) : 

الحمد لله حمد الشاكرين والصلوة على خير البرية محمد وآله الطيبين قال رسول الله صلى الله عليه وسلم …

Асар сўнги (в. 61а) :

… وقال على وابن مسعود رض يرث بعضهم عن بعض الا مما كلواحد منهم من صاحبه    

 Библиография : GAL I, 378-379 ; SB I, 650 ; R. VASSIE, № 258-259 ;  BnF Arabe, № 859-861/I, 862-863 ; СВР IV, № 3145-3148 ; Ahlwardt IV, № 4701-4702 ; Халидов, № 4170-4219 ;Туркестон, № 32-33 ; Нукус, № 43-44.

Колофон (в. 61а) : 

قد تمت الرساله الموسومه بالسراجى وقت استوا الشمس يوم السبت فى شوال فى معاصر دار السلطنه سيد امر مظفربها در سلطان عظم الله تعالى ملكه وشأنه الى يوم الدين وكان من هجرة النبى عليه السلام الفا ومأتان سبعة وسبعين سنة فى بلدة كته قورغان بيد اخدم خدام احقر الطلاب والضرام مولدا ببلدة الخوقند محمد صديق بالطاف النور والتحقيق والله المستعان والموفق تمت

Кўчирилган сана ва жойи (в. 61а) : Шаввол 1277/ 1861 й. Апрель шанба куни. Амир Музаффар (1819-1885 й.) ҳукмронлигида, Каттақўрғон шаҳрида султон ҳовлисида ёзилган.

Хаттот (в. 61а) : ХуқандликМуҳаммад Сиддиқ.

Настаълиқ. 22 варақ. (в. 40б-61а) ; 61б-63а бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлари шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати : муқова, варақлари намдан зарарланган, варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 440/VI Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.). Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг …