Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР (page 39)

ҚЎЛЁЗМАЛАР

مقتل نامه (Мақталнома)

№ inv. MR 216/I Муаллиф: Қул Сулаймон (XII-XIII аср). Қисса. Асар “Қиссаи имом Ҳусайн”, “Мақтали Ҳусайн” ва “Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн қиссаси” номлари билан ҳам аталган. Асар қиёмат ҳақида муъмин бандаларнинг ҳоли, Жаъфари Содиқнинг ҳаж қилганларида ҳожилар билан сўзлашганлари, ҳожилар орасидан бирининг Карбало воқеасини назмий усул билан ҳикоя қилиши …

Batafsil

قصيده (Қасийда)

№ inv. MR 48 Муаллиф: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.). Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асар Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг вафотларидан сўнг, саҳоба, яқин дўстлари томонидан айтилган марсиялари қасида ҳолига келиб, халқ орасида …

Batafsil

هداية الأعمى (Ҳидая ал-аъмо)

№ inv. MR 30/III Муаллиф: Ҳусайн Сокин Кашмирий. Тасаввуф. Асар форс-араб тилида ёзилган бўлиб, ислом ақидаси, ибодат, шариат ва тариқат аҳкомлари илмий ва тасаввуфий жиҳатлардан атрофлича таҳлил этилган. Асардаги оят ва ҳадислар асосида мавзулар ёритилиб берилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 141б). Асар боши (в. 141б) : الحمد لله الذى …

Batafsil

اسرار السالكين (Асрор ас-соликин)

№ inv. MR 132 Муаллифи – номаълум. Тасаввуф. Асар тасаввуф илмига бағишланган бўлиб, унда панд-насиҳат ва тариқатнинг зикр мажлислари баён қилинган. Уларнинг маърифат, тариқат, камолот йўллари ва одоби ҳақида баён қилинган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 1б). Асар боши (в. 1б) : حمد بيحد الهى را و درود بى عدد پادشاهي …

Batafsil

منطق الطير (Мантиқ ат-тайр)

№ inv. MR 75 Муаллиф: Фариддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (627/1230 й). Достон. Асар Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, муаллиф тасаввуф илми ва тариқат ҳилқаларини ҳар хил қушлар тимсолида баён қилган. Достонда қушларнинг подшоҳи Симурғни ахтариб йўлга чиққан Ҳудҳуд бошчилигидаги қушлар тўдасининг манзилига етгунча бошидан кечирган машаққат ва саргузаштлари ёритиб берилган. Нусха …

Batafsil

مخمس امير (Мухаммаси Амирий)

№ inv. MR 74/X Муаллиф: Амир Муҳаммад Умархон Хўқандий (1224/1809-1237/1822). Шеърият. Асар “илоҳий тараннумлар соҳиби” амир Умархоннинг шоир Соиб, мирзо Бедил ва Залилийнинг ғазалларига ёзилган мухаммаслари бўлиб, унда шоир ўз тасаввуфий қарашларини баён қилган. Амирий қаламига мансуб ғазалларнинг таърифу таҳсинига бағишланган ўнлаб юксак савиядаги лирик ғазал, мухаммасу мусаддаслар мавжуд. Амирийнинг ғазаллари …

Batafsil

التنقيح الاصول (توضيح فى حل غوامض التنقيح ) (Ат-Танқиҳ ал-усул (в. 3а) (= Тавзиҳ фи ҳал ғовамиз ат-танқиҳ))

№ inv. MR 79/IV Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий  (ваф. 747/1346 й.) Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур фиқҳшунос олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг …

Batafsil

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 3/II Муаллиф: Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( ХIII асрда яшаган). Фиқҳ. Шарқ оламида жуда машҳур асар бўлиб, унда меросни олиш ва тўсилиш масалалари, марҳумнинг қолган мол-мулкидан мерос олишга ҳақли бўлганлар, тақсимланадиган мероснинг миқдори, меросхўрларнинг қандай мерос олиш тартиблари ва даражалари фасллар ва …

Batafsil

شرح الحواشى القدسية (Шарҳ ал-ҳавоши ал-қудсия)

№ inv. MR 62/VII муаллифи номаълум.  Мантиқ. Ушбу рисола аллома Тафтазонийнинг “ал-Мутоввал” асарига Мир Саид Шариф Журжоний тарафидан ёзилган “Ал-Ҳавоши ал-қудсия” номли ҳошиянинг шарҳи бўлиб, унда мазкур ҳошияда келган айрим жумлалар мантиқий жиҳатдан изоҳлаб берилган. Нусха тўлиқ эмас.  Басмала (в. 100б). Асар боши (в. 100б) :  غير العدد و هو …

Batafsil

حاشية عبدالحكيم (Ҳошияту Абдулҳаким)

№ inv. MR 57 Муаллиф: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.). Мантиқ. “Шарҳу Шамсияти ал-Қутбий”асарига ёзилган мукаммал ва муфассал шарҳ бўлиб, “Қул Аҳмад”, “Ҳошияту Абдулҳаким” деган номлар билан машҳур. Унда  мантиқ илмининг моҳияти, зарурати ва  турли хил мантиққа оид масалаларнинг шарҳига битилган фикрларга шарҳлар ёзилган. Асар мантиқ илми …

Batafsil