Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

الرسالة الشمسية فى قواعد المنطقية (Ар-Рисола аш-шамсия фи қаваид ал-мантиқийя)

№ inv. MR 74/XI

Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 86б).

Асар боши (в. 86б) :

و لما اشار الى من سعد يلطف الحق و الدين تحرير كتاب كذا وكذا…

Асар сўнгги (в. 113a) :

…جزء الشيء مطلوبا بثوته بالبرهان و ليكن هذا أخر الكلام فى هذه الرسالة

Колофон (в. 113а):

تمت

Настаълиқ. 28 варақ. (в. 86б-113а) ; 113б-114а варақларда ғазаллар бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´60 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: муқоваси таякисидан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …