Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

№ inv. MR 117

Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.).

Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.  Ушбу асар китоб “ал-буйуъ”дан бошланиб, китоб “ал-акроҳ”да тугаган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

كتاب البيوع قال البيع ينعقد بالاجاب والقبول اذا كان بفطى الماضى …

Асар сўнгги (в. 200б) :

… المكره استحانا لان مقصود المكره زوال ملكه اذا باشر الوكيل والنزر لا يعمل فيه الاكراه لانه لا تحمل الفسخ ولا رحوع  على المكره بما لرفه  لانه لامطالب له…

Настаълиқ. 200 варақ. (в. 1б-200б) ; + 01а бўш варақ ; 19 қатор; мистара; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн қизил сиёҳ билан белгиланган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´85 mm. ; варақ ўлчами : 310´210 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, варақлари, муқоваси намдан зарарланиб,титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …