Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 70/I

Муаллиф. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.)

Ақоид. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид ан-Насафий” асарига шарҳ ёзган бўлиб, у мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи мажмуа ҳисобланади. Амир Темур ҳукмронлиги даврида машҳур калом илми олимларидан бири бўлган, Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний ушбу шарҳни 768/1367 йил апрель ойида Хоразмда кўчирган. Шарҳ машҳур шарҳлардан бири деб тан олиниб, мадрасаларда дарслик сифатида кенг кўламда фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… وان المختصر المبنى المسمى بالعقايد للشيخ الامام الهمام قدوة علماء الاسلام نجم الملة والدين عمر النسفى على الله درجته في دار السلام …

Асар сўнги (в. 110а) :

… والابرص واحياء الموتى فالترقى والعلو انما هو فى امر التجرد واظهار الاثار القوية لا فى مطلق الشرف والكمال فلا دلالة على افضلية الملائكة

Колофон (в. 110а):

والله علم الصواب

Настаълиқ. 110  варақ. (в. 1а-110а) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 157´67 mm.; варақ ўлчами : 255´97 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган ва варақлари қирқилган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 565/VI Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …